Замонавий Болливуд: Енг таниқли ҳинд актрисалари қандай услубда кийинади (фото)
Болливуд шунча оммабоплигига қарамай ҳам, дунёдаги миллионлаб мухлислар учун ҳақиқий сир бўлиб қолмоқда. Машҳур ҳинд актрисаларининг услуби саҳнадан ташқарида қандай еканлиги еса янада қизиқ.
Айшвария Рай
Болливуднинг енг ёрқин юлдузларидан бири нафақат кино карераси билан шуғулланади, балки кўплаб таниқли брендларнинг юзи ҳамдир. Шунинг учун, Райнинг ҳар бир чиқиши мода танқидчиларининг диққат марказига айланади. Аммо актриса ўз услубини сақлаб қолган.
Приянка Чопра
Приянка аёллик назокатини акс еттирувчи кўйлаклар кийишни хуш кўради. Вақти-вақти билан мода борасида тажрибалар ҳам қилиб туради. Бу, албатта, актрисани янада латофатли кўрсатади.
Анушка Шарма
Анушка ҳам аввалги қаҳрамон сингари услублар борасида тажриба қилишдан қўрқмайди. Лекин у анъанавий либосларни ҳам унутмайди! Гоҳида уни замонавийлик ва миллийликни уйғунлаштирган услубда ҳам кўриш мумкин.
Дипика Падуконе
Ҳинд юлдузлари орасида классиканинг мухлислари ҳам бор. Дипика содда ва узун либосларни яхши кўради. Кечки сайр учун Голливуд қиёфасини танласа, иш кунлари расмийликка еътибор қаратади.
Фрида Пинто
Фрида Пинто Голливудда ҳам машҳурликка еришишидан аввал Болливуд юлдузи бўлган. Актриса ижтимоий тадбирлар ва мода намойишларига тез-тез ташриф буюради, шунинг учун ҳам янги тенденсияларни кузатиб боради.
Сонам Капур
Ҳиндистоннинг енг машҳур сулоласининг икки вакили − Сонам ва Карина классик ва замонавий тенденсияларни аралаштиришни афзал кўради.
Карина Капур
Карина Капурнинг дунё бўйлаб мухлислари унинг услубини кузатиб боради ва актрисаларнинг янги образларини еътибордан қолдирмайди.
Мавзуга доир:
- Франсуз ва италянлардан қолишмайди: ҳинд аёллари кундалик ҳаётда қандай кийинади? (фото)
- Дипика Падуконе, Приянка Чопра: Болливуднинг енг бадавлат 10 актрисаси (фото)
- Фото: Болливуд юлдузларининг енг кўп пул сарфланган тўйлари
- Мерос қолдирилган истара: Болливуд афсоналарининг кино ўлини танлаган набиралари (фото)
- Фото: Ҳинд киноси юлдузлари ва уларнинг ота-оналари
- Ота-онасининг қаршилигига қарамай актрисаликка қадам қўйган Болливуд юлдузлари (фото)