Ҳанжоу-2022: Дзюдода яна учта медал

Фото: «Халқ сўзи»

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бугун олтин медалдан ташқари яна учта медалга ега чиқди.

Шунингдек, -90 кг вазн тоифасида Давлат Бобонов финалда қирғизистонлик Ерлан Шеровга имкониятни бой бериб кумуш медал билан чекланган бўлса, енг оғир вазн тоифасида иштирок етаётган Алишер Юсупов бронза медали учун кечган беллашувда япониялик Хёга Ота устидан ғалаба қозониб, делегатсиямизга навбатдаги медални тақдим қилди.

Фото: «Халқ сўзи»

Қизлар ўртасида еса Ирисхон Қурбонбоева -78 кг вазн тоифасининг бронза медалига сазовор бўлди. Ҳамюртимиз учинчи ўрин учун баҳсда мўғулистонлик Хуслен Отгонбаярни мағлуб етди.