calendar 28 Nov 13:22
eye 79
comments 0
comments Manba: xs

Demografik o‘zgarishlar sharoitida jamiyatni barqaror rivojlantirish masalalari muhokama qilinmoqda

image

Foto: Akmal Muhammadov / “Xalq so‘zi”

2023 йил 28 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенати томонидан БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг (ЮНФПА) ваколатхонаси, «Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда ташкил этилган халқаро конференция ўз ишини бошлади.

Икки кун давом этадиган конференция ишида БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси раҳбарлари, ЮНИСEФ жамғармаси, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Аҳолишунослик ва тараққиёт бўйича парламент аъзоларининг Осиё форуми каби халқаро ташкилотлар вакиллари, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, қарийб 20 давлатдан 40 дан ортиқ парламент ва ҳукумат вакиллари иштирок этмоқда.

Халқаро конференция мавзуси -– Демографик ўзгаришлар шароитида жамиятни барқарор ривожлантириш: миллий ва хорижий тажриба.

Анжуманнинг асосий мақсади демографик ўзгаришлар оқибатида таълим, соғлиқни сақлаш, меҳнат бозори, урбанизация соҳаларида юзага келадиган муаммолар ва уларнинг оқилона ечими ҳақида тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

Шунингдек, конференция ишида муваффақиятли стратегиялар ва ечимлар намойиш этилади, инклюзив ва далилларга асосланган самарали ечимлар ишлаб чиқиш бўйича тажриба алмашинмоқда.

Халқаро конференцияни Олий Мажлис Сенати Раиси Т.Нарбаева кириш сўзи билан очар экан, анжуман кун тартибидаги барча масалалар долзарб эканлигини қайд этди. Бу масалалар нафақат Ўзбекистон учун, балки барча мамлакатлар учун ҳам долзарб эканини, айрим давлатларнинг аҳолиси ўсиши нуқтаи назаридан, баъзи мамлакатларнинг эса аҳолиси қисқариб бориши нуқтаи назаридан тегишли чоралар кўриб бориш даркорлигини таъкидлаб ўтди. Мамлакатимизда тобора ўсиб бораётган аҳоли учун ҳам иқтисодий имкониятлар яратиш, ҳам ижтимоий ҳимоя кафолатларини таъминлаш борасидаги ишлар давлат томонидан жадал олиб борилмоқда. Шу мақсадда Ўзбекистонда кейинги йиллардаги кенг ислоҳотлар доирасида «Инсон қадри учун» деган тамойил асосида мақсадли чора-тадбирлар амалга ошириляпти.

БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси ижрочи директори Наталия Канем видеомурожаатида кўрилаётган масалалар, улардан келиб чиқадиган хулосалар Ўзбекистонда амалга оширилаётган демографик барқарор ривожланишни таъминлашга хизмат қилишини айтиб ўтди.

Анжуман иши «Демографик барқарорлик ва барқарор ривожланиш: чақириқлар ва имкониятлар», «Демографик барқарорлик ва инсон капитали: ўзгаришларга мослашиш ва имкониятлардан фойдаланиш» ҳамда «Ўзбекистонда соғлом ва узоқ умр кўриш ўн йиллиги» мавзуларидаги учта сессия доирасида ташкил этилди.

Биринчи сессия давомида демографик барқарор ривожланиш учун иқтисодий имкониятлар яратиш, хусусан аҳолини уй-жой билан таъминлаш, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, меҳнат соҳасида ижтимоий шерикликни ривожлантириш бўйича энг яхши амалиётлар муҳокама қилинди.

Куннинг иккинчи ярмида давом этган сессияларда демографик ўзгаришлар шароитида инсон капиталини ривожлантириш, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, таълим, соғлиқни сақлаш соҳасида ислоҳотларни изчил давом эттириш каби масалалар иштирокчилар эътиборида бўлди.

Конференция эртага, 29 ноябрь куни ўз ишини давом эттиради.

 Foto: Akmal Muhammadov / “Xalq so‘zi”


Doʻstlaringiz bilan ulashing

19 Jan 10:50
 
23
0
xs.uz

Sogʻliqni saqlash tizimiga sunʼiy intellekt texnologiyalari tatbiq etiladi

Shu maqsadda:' 475 ming nafar xodimning raqamli texnologiyalar boʻyicha malakasini oshirish;' 'KfW' bankining 'Raqamli sogʻliqni saqlash islohotlarini qoʻllab-quvvatlash' loyihasi doirasida raqamli sogʻliqni saqlash yagona platformasini yaratish;' tibbiyot sohasida koʻrsatilayotgan xizmatlarni raqamlashtirish;' davolash-profilaktika muassasalarini axborot-texnika vositalari bilan taʼminlash orqali moddiy-texnik bazasini mustahkamlash;' tibbiyot xodimlarining raqamli texnologiyalar bilan ta

22 Jan 19:19
 
25
0
xs.uz

Oʻzbekiston Notarial palatasi 4 yoshga toʻldi

Tarixan juda qisqa davr ichida mazkur nodavlat notijorat tashkilot taraqqiyot tomon katta qadam qoʻydi. Bor-yoʻgʻi toʻrt yilda amalga oshirilgan ishlar mamlakatimiz notariuslari faoliyati hamda ularni birlashtirib turgan Oʻzbekiston Notarial palatasining faoliyati xalqaro miqyosda eʼtirof etilib kelinmoqda. Sohadagi ishlarni sifat jihatdan yaxshilab borish uchun xalqaro aloqalar rivojlantirilib, eng ilgʻor xorijiy tajribalar amaliyotga tatbiq etilmoqda.Xususan, tashkil topganiga atigi 1 y

13 Jan 15:25
 
29
0
xs.uz

Vatanparvarlik — eng ulugʻ tuygʻu

Sirdaryo viloyatida 14-yanvar ' Vatan himoyachilari kuni munosabati bilan harbiy vatanparvarlik mavzusi doirasida koʻplab tadbirlar boʻlib oʻtmoqda. Jumladan, Milliy gvardiyaning Sirdaryo viloyati boʻyicha boshqarmasi va Qoʻriqlash boshqarmasi harbiy xizmatchilari tomonidan Guliston tumanidagi ixtisoslashtirilgan maktab-internatda tashkil etilgan tadbirda kitobning insoniyat hayotida tutgan oʻrni, kitobxonlik madaniyati mavzusida davra suhbati boʻlib oʻtdi.Harbiy xizmatchilar va oʻquvch