Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

Ассалому алайкум, қадрли ватандошлар!
Муҳтарам отахон ва онахонлар!
Юртимиз келажаги бўлган ёшлар!
Ҳурматли меҳмонлар!
Бундан роппа-роса ўттиз икки йил муқаддам Ўзбекистон ўз мустақиллигини еʼлон қилди. Ўтган даврда биз қанча синовларни бошимиздан ўтказдик, кўплаб қийинчилик ва машаққатларни биргаликда енгдик.
Ўттиз икки йил аввал туғилган гўдак бугун ўзининг мустақил фикри, дунёқараши, орзу-истаклари ва мақсадларига ега шахс сифатида вояга етди. Худди шу сингари, бугунги Ўзбекистон ҳам, ўтган даврда турли синовларда тобланиб, тажриба орттириб, ўзининг аниқ мақсади ва ўли, позитсиясига ега бўлган катта давлат сифатида шаклланди.
Бу – бутун халқимизнинг тарихий ютуғи. Унда ҳар бирингизнинг муносиб ҳиссангиз бор!
Сиз, азизларнинг Ватанга меҳр ва садоқат билан қилаётган ҳар кунлик меҳнатингиз Ўзбекистон мустақиллигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Шу маʼнода, Истиқлол байрами – барчамизнинг байрамимиз, мустақил Ўзбекистон – барчамизнинг фахримиз, ифтихоримиз, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.
Мана шу шукуҳли дамларда ҳар қандай шароитда ҳам ўз касбига содиқ қолиб, ёш авлодимизга илм-фан асосларини ўргатиб келаётган ҳурматли муаллим ва мураббийларни, халқ саломатлиги ўлида ўзини аямасдан хизмат қилаётган жонкуяр шифокорларни, ел-юрт дастурхонини янада тўкин қилиш учун далаларимизда фидокорона меҳнат қилаётган миришкор деҳқон ва фермерларимизни, она юртимиз қалқонлари бўлган жасур ҳарбийларимизни, иқтисодиётимиз ривожи, халқимиз фаровонлигини ошириш ўлида жонбозлик кўрсатаётган тадбиркорларимизни, ўзининг дастлабки ютуқлари билан барчамизни хурсанд қилаётган азму шижоатли ёшларимизни, қалб тўла меҳри, улуғ фазилатлари билан хонадонларимиз устуни бўлиб келаётган ҳурматли опа-сингилларимизни, ҳар бир ишда дуогўй бўлиб, бизга Яратгандан куч ва мадад тилаб турган муҳтарам отахон ва онахонларимизни, дунёнинг қайси ўлкасида бўлса ҳам, Ўзбекистон соғинчи билан яшаётган азиз ватандошларимизни, бир сўз билан айтганда, 36 миллионлик бутун халқимизни бугунги улуғ байрам билан чин қалбимдан самимий табриклайман.
Истиқлол айёми барчамизга муборак бўлсин!
Қадрли дўстлар!
Албатта, Ўзбекистон ўз суверенитети, давлат мустақиллигига осонлик билан еришгани ўқ. Бу ўлда аждодларимизнинг сиёсий ва маʼрифий интилишлари сўнгги бир ярим аср давомида деярли тўхтамади. Ҳуррият учун курашган кўплаб Ватан фидойилари қатағон етилди, истиқлолга интилган миллат қаҳрамонлари зулм ва зўравонлик қурбони бўлди.
Биз юрт озодлиги ўлида курашган, ноҳақ айбланиб, бу дунёдан армон билан кетган ватандошларимизнинг пок номларини тиклашни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйган едик. Сўнгги уч йилда уларнинг 856 нафари Олий суд томонидан оқланди. Биз бундай езгу ишларни албатта давом еттирамиз. Зеро, бу масалада адолат қарор топиши шарт.
Ўтмишга назар ташлар еканмиз, аччиқ бир ҳақиқатни тан олишга мажбурмиз: “ўзбек” деганда, фақат ертаю кеч пахта даласида меҳнат қиладиган заҳматкаш инсонлар тасаввур қилинар еди. Афсуски, шу даражага тушиб қолган едик.
Пахта ҳукмронлиги ўзбекнинг пешонасига ёзилган бало бўлди. Пахта сиёсати Оролни қуритди, екологиямизни инқирозга олиб келди, иқтисодиётимизни, таʼлим тизимини издан чиқарди. Оқибатда бир неча авлод чаласавод бўлиб вояга етди. Биз бунинг асоратлари билан ҳалигача курашяпмиз.
Бугун пахтачиликда бозор иқтисодиёти тамойиллари жорий етилиб, соҳа ўз егасини топди. Натижада ўқитувчи мактабга, шифокор шифохонага қайтди, тадбиркорлар пахта “ўлпони”дан озод бўлди, мажбурий ва болалар меҳнатига чек қўйилди. Ўзбекистон халқаро “қора рўйхатлар”дан чиқарилди.
Барчамизнинг фидокорона меҳнатимиз, ғайрату шижоатимиз билан Янги Ўзбекистон орзуси реал ҳақиқатга айланмоқда. Халқаро майдонда Ватанимизга нисбатан ҳурмат ва еʼтибор тобора ортиб бормоқда.
Президент сифатида дастлабки ишларимдан бири қўшни мамлакатлар билан дўстона муносабатларни ўрнатиш бўлди. Йиллар давомида ечимини кутаётган муаммолар ҳал етилди. Бунинг натижасида Марказий Осиё давлатлари билан барча соҳалардаги алоқаларимиз янги босқичга чиқди.
Қадрли юртдошлар!
Сиёсий мустақиллик замирида енг аввало иқтисодий мустақиллик ётиши ҳеч кимга сир емас. Охирги йилларда амалга оширган ишларимиз, еришган натижаларимиз бу ўлда мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда. Сўнгги 6 йилда юртимизда ялпи ички маҳсулот ҳажми 1,5-мартадан зиёд, тадбиркорлик субектлари сони 2 карра кўпайгани, саноатдаги ўсиш 40 фоиздан ошгани буни яққол тасдиқлайди. Қисқа муддатда камбағалликни 2 баробардан зиёд қисқартиришга еришдик.
Лекин биз бугун билан кечаги кунни емас, бугун билан ертанги кунни таққослашимиз, ишимизни шу асосда ташкил етишимиз керак. Чунки, келажак бугун биз ташлаётган қадамлардан бошланади.
Азиз дўстлар!
Биз мутафаккир зотларнинг: “Давлатнинг вазифаси инсонларни бахтли-саодатли қилишдир. Бу мақсадга еса илм ва яхши ахлоқ ёрдамида еришилади”, деган ҳикматли сўзларини ўзимиз учун дастур деб биламиз.
Маʼлумки, биз бир йил аввал тараққиётимизнинг 5 та асосий ўналишини белгилаб олган едик. Унда таʼлим соҳасини ривожлантириш биринчи галдаги устувор вазифа сифатида қайд етилган.
Мен доимо таʼлим, таʼлим, муаллим, муаллим, деб таʼкидлашим бежиз емас. Чунки таʼлимни ривожлантирмасдан туриб юксак тараққиётга ериша олмаймиз. Ҳар қандай муаммонинг ечими ҳам, ертанги кунимизни ҳал қилувчи омил ҳам, шубҳасиз, таʼлимдир.
2022-йили мамлакатимизда 72 та янги мактаб қурилди, 279 таси капитал таʼмирдан чиқарилди, 514 та мактаб еса реконструксия қилинди. Мактаблар учун 30 мингдан ортиқ компютер харид қилинди. Янги ўқув йилидан республикамиз мактабларида хориждан махсус таклиф етилган 500 нафар инглиз тили мутахассислари болаларимизга дарс беради. Бошланғич синф ўқувчилари илғор хорижий тажриба асосида ишлаб чиқилган янги дастур ва дарсликлар бўйича ўқий бошлайдилар.
Худди шу каби, соғлиқни сақлаш, бизнесни ривожлантириш, суд тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ва ёқилғи-енергетика муаммоларини ҳал етиш юзасидан катта лойиҳалар бошланган. Яна бир бор таʼкидлайман: ушбу белгиланган устувор ўналишлар бизнинг доимий еʼтиборимиз марказида бўлади.
Ҳурматли байрам иштирокчилари!
Агар 3 минг йиллик тарихимизга назар ташлайдиган бўлсак, ота-боболаримиз асрлар мобайнида дунё тамаддунига нафақат жисмоний, балки интеллектуал меҳнати билан улкан ҳисса қўшганига гувоҳ бўламиз.
Биз жаҳонга фақат хомашё емас, аввало илм-маʼрифат, маʼнавий бойлик етказиб берган не-не улуғ зотларнинг авлодимиз. Ҳеч шубҳасиз, уларга хос бўлган буюк фазилатлар, улар яратган шонли анʼаналар бугун ҳам бизнинг қалбимизда, онгимизда, ҳаётимизда яшамоқда.
Мен ишонаман, биз бу тарихий ўлни муносиб давом еттиришга ҳар томонлама қодирмиз. Бугунги кунда дунё харитасида тутган ўрнимиз, ўз олдимизга қўяётган жуда улкан мақсад ва марраларимиз ҳам айнан шуни тақозо етмоқда.
Шундан келиб чиққан ҳолда, биз транспорт-логистика тизими билан бирга, бугун замоннинг ўзи талаб қилаётган илм-фан, инноватсия, ИТ ва ақлий меҳнатга асосланган бошқа соҳаларни жадал ривожлантиришга устувор аҳамият қаратяпмиз. Айнан шу ўналишлар Ўзбекистон иқтисодиётининг яқин келажакдаги асосий локомотивларига айланади.
Муҳтарам дўстлар!
Бугун бизнинг олдимизда турган яна бир муҳим масала – екологик муаммолар ва сув танқислигидир. Тарозининг бир палласида ўсиб бораётган қурилишлар, ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги турган бўлса, иккинчи палласида ҳар биримиз учун енг зарур бўлган сувни тежаш, атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш ва ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш масаласи турибди.
Бизнинг вазифамиз – ҳар икки ўналишда ҳам мувозанатни сақлашдан иборат. Ҳеч қачон унутмаслигимиз лозимки, табиий ресурслар – бу келажак авлодларимизга ҳам тегишли бўлган бойликдир. Шу боис, улардан нафақат бугунги, балки ертанги кунимизни ҳам ўйлаб, оқилона фойдаланишимиз зарур.
Бу борада сувни, енергия ва бошқа табиий ресурсларни тежайдиган иқтисодиётга тезроқ ўтиш муҳим аҳамиятга ега. Биз учун “яшил” ва рақамли технологиялар, инноватсион ишлаб чиқариш корхоналарини барпо етиш вазифаси ҳам долзарб бўлиб турибди.
Қадрли юртдошлар!
Янгиланган Конститутсиямизда Ўзбекистоннинг дунёвий давлат ва турли маданиятларни бирлаштирган макон екани аниқ белгилаб қўйилди. Бизнинг куч-қудратимиз – мана шунда, биз бу бойликни кўз қорачиғидек асрашимиз керак. Тарихга қарайдиган бўлсак, асрлар давомида юртимизда турли хил еʼтиқод ва қарашлар, динлар, маданиятлар бағрикенглик билан қабул қилинганини кўрамиз.
Биз – низоларни уруш билан емас, тинчлик билан ҳал етиш ўлини танлайдиган халқмиз. Биз барча халқлар билан ҳамиша муросаи мадора, дўстлик ва ҳамкорликда яшаб келганмиз. Бугунги тараққиёт ўлимизда ҳам айнан шу тамойилларга таянамиз.
Бизга, биринчи навбатда, кучли фуқаролик жамияти зарур, чунки ҳар қандай ислоҳот ҳар биримизнинг юрагимиздан, онгимиздан бошланиши лозим. Адолатли қонунлар бўйича виждонан яшашга тайёр бўлишимиз, мамлакат келажаги учун бир ёқадан бош чиқариб, олға қадам босмоғимиз керак.
Бугун ривожланган фуқаролик жамиятини шакллантириш ҳақида гап борар екан, буни сўз ва матбуот еркинлигисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бутун дунёда журналистлар ўзлари ва жамиятни ўйлантираётган, хавотирга солаётган мавзулар ҳақида гапириш ва ёзиш ҳуқуқи учун, ҳақиқат учун курашганлар ва бундан кейин ҳам курашадилар.
Аммо, ишонч билан айта оламанки, мен еркин фикрли журналистлар тарафида бўлганман ва доимо шу позитсияда бўламан. Айни вақтда ахборот маконида ҳаққонийлик ва холислик бош мезон бўлиши керак.
Ҳурматли байрам қатнашчилари!
Буюк маʼрифатпарвар бобомиз Абдурауф Фитрат таʼбири билан айтганда, “хотин-қизлар – бу миллат оналаридир”. Улар миллатнинг янги насли – фарзандларини тарбиялаш учун ўзлари ҳам юксак билимли бўлишлари зарур.
Шундай екан, олдимизда турган яна бир муҳим вазифа – жамият ҳаётининг барча соҳаларида аёллар учун тенг имкониятлар яратишдир. Ҳурматли хотин-қизларимизнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини, касб соҳаси бўйича ўсишини таʼминлаш борасида ўтган даврда кўп ишларни амалга оширдик. Шу билан бирга, бу ўналишда қиладиган ишларимиз ҳам оз емас.
Маʼлумки, муҳтарама аёлларимиз зиммасида хизмат соҳасидаги вазифасидан ташқари, фарзандлар тарбияси, оилада соғлом муҳитни мустаҳкамлаш, ахлоқий-маʼнавий анʼаналарни давом еттиришдек мураккаб вазифалар ҳам бор. Шундай екан, меҳрибон опа-сингилларимизни ҳар қанча қўллаб-қувватласак, арзийди.
Мана, бу йил оиладаги зўравонликка қарши қонунни қабул қилдик. Бундан кўзланган асосий мақсад – оилалар мустаҳкамлигини, аёлларимизнинг бахти ва ҳимоясини таʼминлашдир. Биз бу ўналишдаги ишларимизни бундан кейин ҳам изчил давом еттирамиз.
Азиз юртдошлар!
Ўзбекистоннинг ҳар бир фарзанди халқимизнинг бирдамлиги, мамлакат яхлитлиги учун курашиб яшашни ўз ҳаётининг маʼноси деб билмоғи керак!
Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!
Ҳурматли юртдошлар!
Инсоният охирги беш-олти йил мобайнида сўнгги юз йил давомида ўз бошидан ўтказиши мумкин бўлган барча синовлар билан юзма-юз келгани сизларга маʼлум.
Бу пандемия бўладими, табиий офатлар, зилзилалар бўладими, қуролли тўқнашувлар, глобал исиш ҳамда қурғоқчилик бўладими – барчаси башариятни қаттиқ синовдан ўтказди ва ўтказмоқда. Мазкур мураккаб вазиятни, таʼбир жоиз бўлса, кучли ва қаттиқ тўфонга қиёслаш мумкин.
Бундай офатлар оқибатида “манаман” деган дарахтларнинг ҳам барглари узилиши, шохлари синиши, куртаклари тўкилиши, ҳатто мевалари нобуд бўлиши мумкин. Лекин илдизи мустаҳкам ва чуқур бўлган дарахтлар йиқилмайди. Аксинча, ерга ўша томирлари билан янада маҳкам боғланади. Қайта куртак ёзади, мевалар тугаверади. Бу – ҳаёт қонуни.
Бизнинг қадимий ва мустаҳкам илдизларимиз бор. Бу – бизнинг тарихимиз, қадрият ва анʼаналаримиз, урф-одатларимиз, миллий ўзлигимиздир. Мен ана шу теран илдизларимизда юртни, миллатни бирлаштирадиган буюк бир ғояни кўраман.
Биз Ватанимиз мустақиллиги, халқимиз тинчлигини таʼминлашнинг ишончли кафолати бўлган Қуролли Кучларимиз салоҳиятини оширишга, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилалари учун янада муносиб шароит яратишга алоҳида еʼтибор қаратамиз.
Дунёнинг олис ва яқин мамлакатлари, айниқса, қўшни давлатлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан дўстлик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқамиз. Бу борада мамлакатимиз ва хорижий давлатлар дипломатларининг хизматларини алоҳида таʼкидлаш лозим.
Мана шу имкониятдан фойдаланиб, бугунги тантанали маросимда хорижий давлатларнинг ҳурматли елчилари, халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок етаётганидан мамнун еканимни билдириб, уларнинг мамлакатлари ва халқларига тинчлик ва равнақ тилайман.
Азиз ва муҳтарам ватандошлар!
Барчангиз бир ҳақиқатни билишингизни истардим. Бизнинг жамики саʼй-ҳаракатларимиз мамлакатимиз равнақи учун, ўз Ватанига садоқатли халқимиз учун, сизлар учун, азиз юртдошлар!
Бугун олдимизда турган вазифалар қанчалик улкан ва мураккаб бўлмасин, уларни биргаликда ҳал етишга кучимиз ҳам, имкониятимиз ҳам етади.
Биз енди кечаги одамлар емасмиз. Халқимиз ҳам кечаги халқ емас.
Тарихдан маʼлум: вақтни – имкониятга, имкониятни – ютуққа, ютуқни тараққиёт пойдеворига айлантира олган халқ – буюк халқдир. Бугун меҳнаткаш, мард ва олижаноб, меҳр-оқибатли елимиз айни шундай халқ бўлиб майдонга чиқмоқда.
Фурсатдан фойдаланиб, Янги Ўзбекистонни барпо етишда фидокорона меҳнат қилиб келаётган барча юртдошларимизга, она халқимга чин қалбимдан миннатдорлик билдираман.
Сиз, азизларни, каттаю кичик барча ватандошларимни бугунги улуғ айём – Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги билан яна бир бор чин қалбимдан табриклайман.
Барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга бахту саодат, файзу барака тилайман.
Барча ютуқ ва ғалабаларимизнинг ижодкори ва бунёдкори бўлган халқимиз ҳамиша омон бўлсин! Гўзал юртимизда тинчлик ва осойишталик бардавом бўлсин!
Жонажон Ватанимизга кўз тегмасин!
Мустақиллигимиз абадий бўлсин!