Дунё етакчилари давлатимиз раҳбарини Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллиги билан қутламоқда

Кўп миллатли халқимиз ҳаётидаги муҳим сана – давлат мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари, таниқли сиёсат, жамоат ва дин арбобларидан табриклар келмоқда.

Хорижий ҳамкорлар ўз қутловларида кейинги йилларда демократик янгиланишлар ва миллий тараққиёт ўлидаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурини амалга оширишда, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги ўрни ва обрўсини юксалтиришда еришилган улкан муваффақиятларни алоҳида қайд етган.

Таʼкидланганидек, яқинда бўлиб ўтган муҳим сиёсий воқеа – янгиланган Конститутсиянинг қабул қилингани халқимиз Янги Ўзбекистонни барпо етишга қаратилган ортга қайтмас ислоҳотларни сўзсиз қўллаб-қувватлаётганидан далолатдир.

Табрикномаларда давлатимиз раҳбарига янги муваффақиятлар ҳамда Ўзбекистон халқига тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилаклари изҳор етилган.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Ҳурматли Шавкат Миромонович!

Ўзбекистон Республикасининг миллий байрами – Мустақиллик куни муносабати билан самимий табрикларимни қабул қилинг.

Мамлакатингиз иқтисодий ва ижтимоий ривожланишда еришган ютуқлар барчага маʼлум, Ўзбекистон жаҳон майдонида  катта нуфузга ега, халқаро кун тартибидаги долзарб масалаларни ҳал етишда муҳим рол ўйнамоқда.

Мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида муваффақиятли ривожланмоқда. Москва ва Тошкентнинг МДҲ, ШҲТ, БМТ ва бошқа кўп томонлама тузилмалардаги ҳамкорлиги яхши самара бермоқда.

Биргаликдаги саʼй-ҳаракатлар билан конструктив икки томонлама алоқаларни барча соҳаларда, дўст халқларимиз фаровонлиги учун, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш ўлида бундан буён ҳам изчил ривожлантириб боришимизга ишонаман.

Сизга, ҳурматли Шавкат Миромонович, мустаҳкам соғлик ва муваффақиятлар, Ўзбекистоннинг барча фуқароларига еса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилайман.

Ҳурмат билан,

 

Владимир Путин,

Россия Федератсияси Президенти

***

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Ҳурматли Президент жаноблари!

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан Сиз ва қардош Ўзбекистон халқига самимий табрик ва езгу тилакларимни ўллашдан бениҳоя мамнунман.

Бу йил Ўзбекистон мустақилликка еришганидан буён алоҳида муҳим йил бўлди. Мамлакатингизда янги Конститутсия бўйича референдум ва муддатидан олдин Президент сайлови муваффақиятли ўтказилиб, Ўзбекистоннинг юксалиши ва бардавом тараққиёти учун мустаҳкам пойдевор яратилди. Сизнинг раҳнамолигингиз остида Янги Ўзбекистон барпо етилишида янада катта ютуқларга еришилишига ишонаман.

Жорий йилнинг май ойида Сиз “Марказий Осиё–Хитой” саммитида иштирок етдингиз ва Хитойга давлат ташрифини амалга оширдингиз. Биз Хитой-Ўзбекистон умумий тақдир ҳамжамиятини барпо етиш ва мамлакатларимиз ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича бир қатор муҳим келишувларга еришдик.

“Бир макон, бир ўл” учинчи халқаро ҳамкорлик форумида иштирок етиш учун жорий йил октябр ойида яна Хитойга келишингизни интиқлик билан кутиб қоламан.

Мен Хитой-Ўзбекистон муносабатларига алоҳида аҳамият қаратаман. Сиз билан ўрнатилган ҳамкорлик муносабатларимиз ва шахсий дўстлигимизни юксак қадрлайман. Давлатларимизнинг ҳар томонлама стратегик шериклигининг барқарор ва изчил ривожлантириш ҳамда хитой-ўзбек ҳамжамиятининг қурилишига янги туртки бериш учун Сиз билан ҳамкорлик қилишга тайёрман.

Биродар Ўзбекистон халқига фаровонлик ва бахт-саодат тилайман!

Еҳтиром ила,

 

Си Сзинпин,

Хитой Халқ Республикаси Раиси

***

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Ҳурматли Президент жаноблари!

Мамлакатингизнинг Мустақиллик куни муносабати билан Америка Қўшма Штатлари халқи номидан Сизга ва Ўзбекистон халқига енг езгу тилакларимизни ўллайман.

Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги стратегик шериклик халқларимиз ва бутун дунё халқлари учун янада тинч ва фаровон келажакни яратишга ёрдам берди.

Биз биргаликда минтақавий таҳдидларга, жумладан, тажовузкор екстремизм, гиёҳванд моддалар ва одам савдосига қарши курашишда хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлигимизни ривожлантирмоқдамиз.

Биз икки давлат ўртасида инклюзив иқтисодий ўсишга кўмаклашиш мақсадида савдо ва сармоявий алоқаларимизни чуқурлаштирмоқдамиз.

Биз умумий қадриятларимиз, жумладан, мустақиллик, суверенитет ва ҳудудий яхлитликни ҳимоя қилмоқдамиз. Қўшма Штатлар минтақавий мулоқотни чуқурлаштириш, гендер тенглигини таʼминлаш, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда қатʼий бўлган Ўзбекистонни қўллаб-қувватлашда давом етади.

Келгусида ҳамкорлигимиз ва биргаликдаги ишимиз янада чуқурлашишини интиқлик билан кутиб қоламан. Сизга ушбу байрамни шодлик ва хотиржамлик ила ўтказишингизни тилаб қоламан.

Ҳурмат билан, 

 

Жозеф Байден,

Америка Қўшма Штатлари Президенти

***

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Муҳтарам Президент жаноблари, азиз қардошим!

Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни муносабати билан шахсан ўзим ва халқимиз номидан Сиз, Жаноби Олийларини ва Ўзбекистон халқини чин қалбимдан муборакбод етаман.

Мустақилликка еришганидан буён кун сайин тобора тараққий етаётган дўст ва қардош Ўзбекистоннинг оқилона раҳнамолигингиз остида қўлга киритган муваффақиятлари ва халқаро саҳнада егаллаган нуфузли ўрни Туркия учун ифтихор манбаидир.

Қисқа вақт мобайнида кенг қамровли стратегик ҳамкорлик даражасига етган ҳамда минтақамизда намуна бўладиган муносабатларимизни ўртамиздаги бирдамлик руҳида янада мустаҳкамлаш борасидаги иродамизни яна бир бор таʼкидлаш фойдадан ҳоли емас, деб ўйлайман.

Фурсатдан фойдаланиб, Сиз, Жаноби Олийларига сиҳат-саломатлик ва бахт саодат, дўст ва қардош ўзбек халқига фаровонлик, омонлик тилакларимни етказаман.

 

Режеп Таййип Ердоған,

Туркия Республикаси Президенти

***

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Ҳурматли Шавкат Миромонович!

Қозоғистон халқи номидан ва шахсан ўз номимдан Сизни ва қардош Ўзбекистонни Мустақиллик куни билан қутлайман.

Суверен Ўзбекистон тарихидаги ушбу муҳим кун халқингизнинг бирдамлиги, мардлиги ва бунёдкорлигини ифода етади, республиканинг давлатчилигини янада мустаҳкамлаш ва узоқ муддатли тараққиётини таʼминлашда беқиёс аҳамиятга ега.

Ишончим комил, мамлакатингиз Сиз белгилаб берган стратегик ўналишдан қатʼий бориб, кенг кўламли сиёсий ислоҳотлар ва ижтимоий-иқтисодий янгиланишларни рўёбга чиқарар екан, барқарор ўсиш ўлидан дадил ҳаракатини давом еттиради.

Халқларимизнинг туб манфаатларидан, кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик анʼаналаридан келиб чиқиб, мен Қозоғистон-Ўзбекистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада чуқурлаштиришга устувор еʼтибор бермоқдаман.

Биргаликдаги саʼй-ҳаракатлар билан кўп қиррали ҳамкорликнинг улкан салоҳиятини қардош халқларимиз равнақи ҳамда Марказий Осиёда барқарорлик ва фаровонликни таʼминлаш ўлида рўёбга чиқара олишимизга ишонаман.

Ушбу файзли кунда Сизга, ҳурматли Шавкат Миромонович, масʼулиятли давлат фаолиятингизда янги муваффақиятлар, қардош Ўзбекистон халқига бахт-саодат ва равнақ тилайман.

Ҳурмат билан,

 

Қасим- Жомарт Тоқаев,

Қозоғистон Республикаси Президенти

***

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Ҳурматли Шавкат Миромонович,

Сизни ва қардош Ўзбекистон халқини Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32-йиллиги билан табриклашга ижозат бергайсиз.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон ички ва ташқи сиёсатда улкан муваффақиятларга еришди ва халқаро ҳамжамиятда муносиб ўрин егаллади.

Ишончим комил, Сизнинг оқилона раҳбарлигингизда Янги Ўзбекистонни барпо етиш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар қардош Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ва сотсиал-иқтисодий жиҳатдан янада ривожланишига, унинг фаровонлиги ўлида қўйилган марралар еришилишига хизмат қилади.

Мустақиллик йилларида мамлакатларимиз дўстлик ва яхши қўшничилик руҳида кенг қамровли стратегик шерикликни ривожлантиришда яхши натижаларга еришди.

Ўртамиздаги ишончли муносабатлар бундан буён ҳам давлатларимизнинг мустаҳкамланиши ва ҳар томонлама ривожланишига хизмат қилади, деб ишонаман.

Ушбу ёқимли фурсатдан фойдаланиб, Сизга, ҳурматли Шавкат Миромонович, мустаҳкам соғлик ва бахт-саодат, Ўзбекистон халқига еса – фаровонлик ва равнақ тилайман.

Чуқур ҳурмат билан,   

 

Садир Жапаров,

Қирғиз Республикаси Президенти

***

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Қадрли Шавкат Миромонович!

Тожикистон халқи номидан ва шахсан ўз номимдан Сизга, бутун Ўзбекистон Республикасининг дўст халқига мамлакатингиз миллий байрами – Мустақиллик куни муносабати билан самимий табрикларимиз ва езгу тилакларимизни ўллаш менга катта мамнуният бағишлайди.

Мустақиллик туфайли қардош Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий тараққиётда, халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлашда катта муваффақиятларга еришди.

Бу ютуқларнинг барчаси кўп жиҳатдан Сизнинг Ўзбекистон халқи томонидан кенг қўллаб-қувватланаётган муваффақиятли давлат сиёсатингиз билан боғлиқ.

Ўзбекистон билан стратегик шерикли ва иттифоқчиликни кенг миқёсда ва ҳар томонлама ривожлантириш Тожикистон ташқи сиёсатининг устувор ўналишларида марказий ўринни егаллайди.

Мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг барча ўналишларида – сиёсат, савдо ва иқтисодиёт, маданий-гуманитар ва хавфсизлик соҳаларида барқарор ривожланиш сурʼати таʼминланди.

Ишончим комил, биргаликдаги саʼй-ҳаракатлар билан биз, азалий дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарига, мавжуд салоҳиятга таянган ҳолда Тожикистон-Ўзбекистон конструктив ҳамкорлигини қардош халқларимиз фаровонлиги ўлида бундан буён ҳам илгари сурамиз.

Чин қалбимдан Сизга, ҳурматли Шавкат Миромонович, мустаҳкам соғлик ва барча ишларингизда янги муваффақиятлар, дўст Ўзбекистон халқига еса мусаффо осмон, фаровонлик ва бардавом тараққиёт тилайман.

Чуқур ҳурмат билан,

 

Емомали Раҳмон,

Тожикистон Республикаси Президенти

***

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Ҳурматли Шавкат Миромонович!

Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни муносабати билан Сизга ва мамлакатингиз қардош халқига самимий табриклар ва енг езгу тилакларни ўллаш мен учун шараф.

Бугун Ўзбекистон Республикаси сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа соҳаларда тараққиёт ва равнақ ўлидан дадил бормоқда.

Яқин қўшнимизнинг ютуқларидан хурсандмиз.

Туркманистон ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги бугунги икки томонлама муносабатлар конструктив ва барқарор тусга ега еканини мамнуният билан қайд етмоқчиман. Улар кўплаб ўналишларда ривожланмоқда. Биргаликдаги саʼй-ҳаракатларимиз билан Туркманистон билан Ўзбекистон ўртасидаги қардошлик муносабатлари халқларимиз фаровонлиги ўлида ривожланиши ва мустаҳкамланишига қатʼий ишонаман.

Ушбу ёқимли имкониятдан фойдаланиб, Сизга, ҳурматли Шавкат Миромонович, мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, Ўзбекистон Республикасининг қардош халқига еса тинчлик-осойишталик, бардавом равнақ ва тараққиёт тилаб қоламан.

Чуқур ҳурмат ила,

 

Сердар Бердимуҳамедов,

Туркманистон Президенти

***

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Ҳурматли Шавкат Миромонович!

Сизга ва Сиз орқали қардош Ўзбекистон Республикаси халқига мамлакатингизнинг Мустақиллик куни муносабати билан самимий қутловларим ва енг езгу тилакларимни билдириш мен учун шараф.

Ўтган йилларда Ўзбекистон давлати ўз тараққиётида катта муваффақиятларга еришди. Бугун мамлакатда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва халқ фаровонлигини оширишга қаратилган мисли кўрилмаган янгиланишлар амалга оширилмоқда.

Туркманистон ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги муносабатлар сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда янги мазмун билан бойиб бораётганини мамнуният билан таʼкидлайман. Ишонтириб айтаманки, биз Туркманистон-Ўзбекистон муносабатларига алоҳида аҳамият қаратамиз ҳамда уларни сифат жиҳатидан янада юқори даражага олиб чиқишга тайёрмиз.

Ушбу ёқимли фурсатдан фойдаланиб, ҳурматли Шавкат Миромонович, Сизга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, масʼулиятли фаолиятингизда муваффақиятлар, қардош Ўзбекистон халқига еса тинчлик, тараққиёт ва бардавом равнақ тилайман.

Чуқур ҳурмат ила,

 

Гурбангули Бердимуҳамедов,

Туркман халқининг миллий етакчиси,
Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси

***

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Ҳурматли Президент жаноблари!

Қардош Ўзбекистон Республикасининг миллий байрами – Мустақиллик куни муносабати билан Сизга ва Сиз орқали халқингизга самимий табрик ва енг езгу тилакларимни билдираман.

Бугун Сизнинг раҳбарлигингиз ва чуқур ўйланган сиёсатингиз туфайли Ўзбекистон, давлатчилик анʼаналари ва тамойилларига содиқ қолган ҳолда ижтимоий-иқтисодий тараққиёт ўлидан олға бормоқда. Айниқса, мамлакатингиз еришаётган муҳим ютуқларни, халқаро майдонда еришган нуфузини, Сизнинг раҳбарлигингиз остида йилдан йилга катта муваффақиятларни қўлга киритаётганини кўриш бизга мамнуният бағишлайди.

Минтақада рўй бераётган жараёнлардаги фаол иштироки ва позитсияси туфайли Ўзбекистон енг нуфузли халқаро ташкилотларнинг учрашувлари ва саммитларини юқори даражада ўтказмоқда.

Озарбайжон ва Ўзбекистонни ҳақиқий дўстлик ва қардошлик ришталари боғлаб турибди.

Мустаҳкам асосга қурилган, фақат олдинга қараб ривожланаётган, аниқ мазмун билан бойиб бораётган икки томонлама муносабатларимиз ва стратегик шериклигимиздан хурсандмиз.

Ўртамиздаги очиқ ва фаол сиёсий мулоқот, олий даражадаги ўзаро ташрифларимиз, мунтазам учрашувлар, имзоланган ҳужжатлар, муваффақиятли амалга оширилган қўшма лойиҳалар, шу жумладан Ҳукуматлараро комиссия фаолияти ҳамкорлигимизнинг ижобий сурʼатини таʼминлаш ва шерикликнинг янги ўналишларини белгилашда муҳим ўрин тутмоқда.

Бир неча кун аввал Озарбайжонга амалга оширган давлат ташрифингиз Озарбайжон-Ўзбекистон муносабатлари тарихида янги саҳифа очди ҳамда стратегик шериклигимизнинг ҳар томонлама ривожланишига кучли сурʼат бағишлади.

Ишончим комил, саʼй-ҳаракатларимизни давлатлараро муносабатларимизни янада мустаҳкамлаш, ҳамкорлигимизнинг устувор ўналишларини ривожлантиришга қаратиб, халқаро ташкилотлар, айниқса Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги муваффақиятли биргаликдаги фаолиятимизни давом еттирамиз ва кенгайтирамиз.

Ушбу муҳим кунда Сизга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, фаолиятингизда муваффақиятлар, қардош Ўзбекистон халқига абадий тинчлик ва равнақ тилайман.

Ҳурмат билан,

 

Илҳом Алиев,

Озарбайжон Республикаси Президенти

***

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Ҳурматли Шавкат Миромонович, қадрли қардошим!

Ўзбекистон Республикасининг миллий байрами – Мустақиллик куни билан чин дилдан муборакбод етаман.

Сизнинг доно раҳбарлигингиз туфайли республикангиз кенг кўламли ислоҳотлар ўлидан дадил бормоқда, унинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши юксалмоқда, халқаро майдондаги ўрни мустаҳкамланмоқда.

Конститутсияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум ва Президент сайлови натижалари Сиз Ўзбекистонни модернизатсия қилиш бўйича танлаган ўл нақадар тўғрилигини исботлади.

Ҳурматли Шавкат Миромонович, Сизга ва қардош Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, равнақ, кўзланган марраларга еришишда муваффақиятлар тилайман.

Ҳурмат билан,

 

Нурсултон Назарбоев,

Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти

***

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Президент Жаноблари!

Ўзбекистон Республикасининг миллий байрами муносабати билан Сизни ва ўзбек халқини ўзим ҳамда ватандошларим номидан чин юракдан табриклайман.

Сўнгги ойларда Германия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар юқори даражадаги кўплаб ташрифлар орқали ҳам янада фаоллашди.

Сизнинг жорий йил май ойида Берлинга қилган ташрифингизни алоҳида таʼкидламоқчиман. Мен ушбу ташрифни мамнуният билан еслайман. Шунинг учун мен тез орада яна учрашиш ва фикр алмашинувимизни давом еттириш имкониятидан жуда хурсанд бўлар едим.

Иқлим инқирози ва йирик глобал чақириқлар шароитида фаоллашган Германия-Ўзбекистон ҳамкорлиги алоҳида муҳим аҳамиятга ега.

Қайта сайланганингиздан сўнг ҳукуматингизнинг ислоҳотлар курсини давом еттириш истагингиздан мамнунман ва бу борада Сизга муваффақиятлар тилайман. Сизни ишонтириб айтаманки, Германия Сизни ҳамкор сифатида қўллаб-қувватлашда давом етади.

Сизга енг езгу тилакларимни, ўзбек халқига еркинлик, хавфсизлик ва фаровонликдаги осойишта келажак тилайман.

 

Франк-Валтер Штайнмаер,

Германия Федератив Республикаси Президенти

***

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Ҳурматли Президент жаноблари!

Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан Сизга ва бутун Ўзбекистон халқига табрикларим, бахт-саодат ва равнақ тилакларимни катта мамнуният билан ўлламоқдаман.

Ўзбекистон халқи учун алоҳида аҳамиятга ега ушбу кунда Франсия мамлакатингиз мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига содиқ еканини тасдиқлайман.

Жорий йилда мамлакатларимиз 1993-йил 27-октябр куни имзолаган Дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартноманинг ўттиз йиллиги ҳам нишонланмоқда. Ўтган даврда Франсия-Ўзбекистон дўстлиги анча мустаҳкамланди, буни яқин ойларда Луврда ва Араб дунёси институтида ташкил етилган ҳамда Ўзбекистоннинг бой маданий меросини намойиш етган, юртдошларимнинг Ўзбекистонга қизиқишини оширган ва юртингизга ташриф буюришга ундаган ажойиб кўргазмалар ҳам тасдиқлади.

Франсия компаниялари иштирокидаги, айниқса сув таʼминоти, қайта тикланувчи енергия, коммунал хизмат ва туризм соҳаларидаги бир қатор лойиҳалардан мамнунман. Франсия Сиз бошлаган кўплаб ислоҳотларни кузатмоқда, қонун устуворлигини ва мамлакатингизнинг демократик асосларини мустаҳкамлаш борасидаги саʼй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлайди.

Яқин фурсатда таклифингизга жавобан глобал шериклигимизни юқори даражада ривожлантиришни давом еттириш учун Ўзбекистонга ташриф буюришимга умид қиламан.

Ҳурматли Президент жаноблари, Сизга бўлган юксак еҳтиромимни қабул қилинг.

Чуқур ҳурмат билан,

 

Еммануел Макрон,

Франсия Республикаси Президенти

***

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Жаноби Олийлари!

Ҳиндистон Ҳукумати, халқи ва шахсан ўз номимдан Ўзбекистон Мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан Сиз Жаноби Олийларига қизғин табрикларим ва езгу тилакларимни ўллайман.

Ҳиндистон ва Ўзбекистон Республикаси тарихий, тамаддуний ва маданий ришталар билан боғланган. Биз умумий минтақамизнинг тинчлиги, хавфсизлиги, тараққиёти ва фаровонлиги учун умумий манфаатдор томон ва табиий ҳамкорлармиз ҳамда биргаликда бу ўналишда ҳал қилувчи рол ўйнашимизга ишонаман. Ўзбекистон халқи томонидан Сизга берилган янги мандат туфайли муносабатларимиз янада янги ҳаётий кучга ега бўлади.

Фурсатдан фойдаланиб, Сиз Жаноби Олийларига мустаҳкам соғлиқ ва омонлик ҳамда Ўзбекистон Республикаси халқига тинчлик, равнақ ва фаровонлик тилаб қоламан.

Жаноби Олийлари, юксак еҳтиромларимни қабул қилгайсиз.

 

Драупади Мурму,

Ҳиндистон Республикаси Президенти

***

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу,

Ўзбекистон Республикасининг мустақиллик байрами муносабати билан Сиз, Жаноби Олийларига енг самимий табрикларимиз ва езгу тилакларимизни изҳор етишдан бағоят мамнунмиз.

Сиз, Жаноби Олийларига сиҳат-саломатлик, Қардош Ўзбекистон Республикаси халқига еса янада юксалиш ва фаровонлик тилаймиз.

Сиз, Жаноби Олийлари саломларимиз ва еҳтиромларимизни қабул қилгайсиз.

 

Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд,

Икки Муқаддас масжид ходими, Саудия Арабистони Подшоҳи

***

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни муносабати билан Сиз, Жаноби Олийларига ўзимнинг енг самимий табрик ва қизғин тилакларимни ўллаш шарафига муяссарлигим мени чексиз қувонтиради.

Сиз, Жаноби Олийларига мустаҳкам соғлик, бахт–саодат, дўст Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва халқига доимий равнақ ва тараққиёт тилаб қоламан.

Камоли еҳтиром ва езгу тилаклар ила,

 

Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён,

Бирлашган Араб Амирликлари Президенти

***

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Муҳтарам Президент жаноблари!

Миср Араб Республикаси номидан Сиз, Жаноби Олийлари ва дўст Ўзбекистон халқини Мустақиллик куни муносабати билан табриклашдан мамнунман.

Миср Ўзбекистон билан ўтган йил давомида муваффақиятли ривожланиб бораётган икки томонлама муносабатларни юксак қадрлайди. Мамлакатларимиз доимо ўзаро ишонч, умумий қадриятлар ва манфаатларга ега бўлган соҳаларда доимий мувофиқлаштиришга асосланган ҳамкорлик муносабатларини сақлаб келмоқда.

Шунингдек, Миср Марказий Осиёдаги муҳим ва қадрли ҳамкор сифатида Ўзбекистон билан муносабатларни мустаҳкамлаш тарафдори еканини яна бир бор тасдиқлаб, икки дўст халқларимиз фаровон келажаги ўлида янада кўпроқ ҳамкорликка еришиш учун барча даражаларда яқин алоқаларни давом еттиришимизга чин дилдан умид қиламан.

Ҳурматли Президент, Жаноби Олийлари Сизга бахт-саодат, дўст Ўзбекистон халқига тараққиёт ва фаровонлик тилаб қоламан.

Енг самимий еҳтиромимни қабул етгайсиз,

 

Абдулфаттоҳ ас-Сиси,

Миср Араб Республикаси Президенти

***

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни муносабати билан Сиз, Жаноби Олийларини ҳамда дўст ва биродар мамлакатингиз халқини чин юракдан табриклайман.

Маданий муштараклик ва ўхшаш қадриятларнинг мавжудлиги ҳамда олий даражадаги делегатсиялар алмашинуви ўзаро ҳамкорликнинг ривожланиши ва мустаҳкамланишида сезиларли ўрин тутди.

Биргаликдаги саʼй-ҳаракатлар натижасида икки давлат ўртасида ўзаро манфаатларни таʼминлаш ҳамда минтақа ва жаҳонда тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш ўлидаги алоқаларнинг янада ривожланишига гувоҳ бўламиз, деб умид қиламан.

Қодир Егамдан Сиз, Жаноби Олийларига соғлик ва муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига еса бахт-саодат ва фаровонлик тилаб қоламан.

 

Сайид Иброҳим Раисий,

Ерон Ислом Республикаси Президенти

***

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Ҳурматли Президент жаноблари!

Сиз, Жаноби Олийларига Ўзбекистон Республикасининг миллий байрами – Мустақиллик куни муносабати билан енг самимий тилакларимни изҳор етишга ижозат бергайсиз.

Ўзбекистон Венгриянинг нафақат сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳамкори, балки чинакам дўстидир. Венгрия-Ўзбекистон ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қаратилган саʼй-ҳаракатларимиз халқларимиз манфаатларига мослигига қатʼий ишонаман. Ўтган даврда бир неча бор шахсан учрашганимиз ҳамда Сиз, Жаноби Олийларини ва рафиқангизни Будапешт шаҳрида қабул қилганимдан мамнунман.

Ишонтириб айтаманки, ҳукуматим стратегик мулоқотни юқори даражада давом еттиришга ҳамда икки томонлама муносабатларимизни мустаҳкамлаш хизмат қиладиган барча ташаббусларга бундан буён ҳам содиқ бўлади.

Сизга мустаҳкам соғлик, масʼулиятли фаолиятингизда муваффақиятлар тилайман.

 

Виктор Орбан,

Венгрия Бош вазири

***

 

Қуйидагилар ҳам ўз табрикларини ўллаган:

Беларус Республикаси Президенти Александр Лукашенко,

Саудия Арабистони Валиаҳди, Вазирлар Маҳкамаси Раиси Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд,

Бирлашган Араб Амирликлари Витсе-президенти, Бош вазири Дубай амирлиги ҳокими Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум,

Бирлашган Араб Амирликлари Витсе-президенти, Бош вазири ўринбосари, Президент ишлари бўйича вазири Мансур бин Зоид Ол Наҳаён,

Қатар Давлати Амири Тамим бин Ҳамад Ол Соний,

Қатар Давлати Амири ўринбосари Абдулла бин Ҳамад Ол Соний,

Ўмон Султони Ҳейсам бин Тариқ,

Венгрия Президенти Каталин Новак,

Япония Императори Нарухито,

Индонезия Республикаси Президенти Жоко Видодо,

Сингапур Республикаси Президенти Ҳалима Яқуб,

Белгияликлар Қироли Филипп,

Руминия Президенти Клаус Вернер Ёханнис,

Словения Республикаси Президенти Наташа Пирс Мусар,

Чехия Республикаси Президенти Петр Павел,

Фаластидан Давлати Президенти Маҳмуд Аббос,

Швейсария Конфедератсияси Федерал Президенти Алан Берсе,

Естония Республикаси Президенти Алар Карис,

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги бош котиби Сергей Лебедев,

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Чжан Мин,

Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев,

Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусайн Иброхим Тоҳа,

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусрав Нозирий.

Қутловлар келишда давом етмоқда.