Академик ешкак ешиш: Белград шаҳрида навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади

3-10-сентябр кунлари Сербиянинг Белград шаҳрида академик ешкак ешиш бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Париж-2024 Олимпиадаси ўлланмалари ўйналадиган мазкур дунё биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок етади.

Мусобақада спортчиларимиз 2 дастурда стартга чиқишади. Еркаклар ўртасида енгил вазнли спортчилар баҳсида Шаҳзод Нурматов ва Собиржон Сафаралиев иштирок етса, аёллар тоифасида Анна Пракатен медаллар учун курашади.