calendar 20 Mar 12:50
eye 67
comments 0
comments Manba: postda.uz

“ЖАНОБ БИН” – ЖУДА АҚЛЛИ ИНСОН

image

Жаноб Бин роли билан машҳурликка эришган, кўпинча довдир ва кулгили қаҳрамонлар образларини маромига етказиб ижро этадиган Роуэн Аткинсон ҳаётда жуда ақлли инсон. Унинг IQ даражаси 178 баллга тенг. Гарчи ҳеч қачон синовдан ўтмаган бўлса-да, дунёга машҳур олим, физика бўйича Нобель мукофоти совриндори Альберт Эйнштейннинг IQ кўрсаткичини экспертлар 160 балл деб баҳолашган.

Роуэн Аткинсон мактабни битирганидан сўнг Ньюкасл университетини электроника ихтисослиги бўйича муваффақиятли тамомлаб, Оксфорд коллежида магистрлик даражасини олди. Шундан кейингина унга дунё миқёсида шуҳрат келтирган актёрлик фаолиятини бошлади. Актёр юк автомашиналарини ҳамда автопоездни бошқариш бўйича ҳайдовчилик гувоҳномасига ҳам эга. 


Маҳлиё ХОЛОВА тайёрлади.


Doʻstlaringiz bilan ulashing