calendar 07 Mar 20:07
eye 89
comments 0
comments Manba: postda.uz

ОЛОВЛИ ЙИЛЛАРНИ ЭСЛАБ

image

Афғонистон. Ушбу давлат номини эшитган ҳар бир инсон кӯз олдида беихтиёр узоқ йилларга чӯзилган урушлар, унинг оқибатида вайрон бӯлган қишлоқ ва шаҳарлар, тартибсизлик, оч-наҳорликдан қийналаётган аҳоли намоён бӯлади. Дарҳақиқат, бир пайтлари тинч яшаб келаётган юрт катта сиёсий ӯйинлар туфайли 1979 йилдан бошлаб уруш майдонига айланди.

Ўша пайтлардаги сиёсий қутблардан бирининг маркази бӯлган Совет Иттифоқи жафокаш афғон халқига ёрдам шиори билан мамлакатдаги ӯзига яқин бӯлган партия тузумини сақлаб қолиш мақсадида чекланган контингентдаги ҳарбий қӯшин киритганди. Уларнинг аксариятини Марказий Осиёлик бӯлган йигитлар ташкил қиларди.

Уруш талофатсиз бӯлмаганидек деярли ӯн йил давом этган ушбу ҳарбий ҳаракатларда кўплаб кишилар қурбон бӯлди. Бундан ташқари, уруш нафақат Афғонистон, балки, собиқ Иттифоқининг ӯзига ҳам сиёсий, иқтисодий томондан зиён келтириб улгурганди. Шу боисдан Иттифоқ аскарининг энг охирги бӯлинмалари 1989 йил 15 февралда Афғонистон ҳудудини тарк этди. Ушбу воқеага 35 йил тўлди.

Маълумотларга кӯра, Афғонистон ҳудудидаги халқаро терроризм тӯдаларига қарши курашиш ҳарбий ҳаракатларида Қорақалпоғистондан 3 минг 580дан ортиқ ҳарбийлар иштирок этган бўлса, уларнинг 89 нафари вафот этган. Ҳар йили 15 февраль санасида афғон уруши иштирокчилари йиғилиб, вафот этганлар руҳига ҳурмат бажо келтирилиб, гулчамбарлар қӯйиш анъанага айланган.

Урушдан қайтган йигитлар кейинчалик турли соҳаларида хизмат қилиб жамиятимизнинг ривожи учун муносиб ҳиссаларини қӯшишди. Биргина ички ишлар соҳасини олиб қарайдиган бӯлсак, уларнинг сони 50 дан ортиқдир. Шулар қаторида, Қорақалпоғистон Республикасининг собиқ Ички ишлар вазири, истеъфодаги генерал-майор Жанабай Шилманов, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВнинг собиқ ӯринбосарлари Батир Кенжаев, Дамир Мардановлар масъулиятли вазифаларда хизмат қилишди.

- Мен 1985 йилда ҳарбий хизматга чақирилиб, 1986 йилнинг март ойига қадар Шиндант, Кандагар шаҳарларида ҳарбий хизматни ӯтаб, сержант унвонида юртга қайтдим-дейди Ӯзбекистон «VETERAN» жангчи-фахрийлар ва ногиронлари Бирлашмасининг Қорақалпоғистон бӯлими Кенгашининг раиси Бабур Таджимов.

Сана муносабати билан ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиб, кейинчалик ички ишлар соҳасида хизмат олиб борганлардан бири билан суҳбат ташкил этишни маъқул деб топдик. У истеъфодаги майор Рустем Тореeв бӯлди.

-1985 йилда ҳарбий хизматга чақирилгач, Москва вилоятидаги ҳарбий қисмлардан бири бизнинг чекимизга тушганди. Бу ерда сапёрлар тайёрлаш мактабида ӯқирдик. Шу пайтлари зобитлар келиб «ӯз хоҳиши билан Афғонга боришни истайдиганлар борми» деб орасида сӯрашарди. Борадиганлар топиларди ҳам. Ёш, қизиққон эмасмизми, шундай ташрифлардан бирида қӯл кӯтарган 7-8 нафар аскарлар орасида мен ҳам бор эдим. Бизнинг исм-фамилияларимизни ёзиб олиб, Чирчиқ шаҳрига жӯнатишди. Бу ерда 2 ой давомида сапёрлик ишини янада теранроқ ӯргатиб, дастлабки хизматимиз Чирикар шаҳридаги полкдан бошланди. Кӯп ӯтмай Баграм провинциясидаги 40-армиянинг сапёр батальонига ӯтказилдим. Бу ердаги хизматга бир ой бӯлганида шу ҳудудда йирик ҳарбий операция ӯтказилиб, батальондаги тажрибали, анча пайтдан буён хизмат қилиб келаётган сапёр-аскарлар жалб этилганди. Мен ҳали ёш бӯлганим учун ҳарбий лагерда қолдиришди.

Куннинг иккинчи ярмида масхалат кийган 3 нафар ҳарбий бизнинг ҳудудга келиб, командиримизга ӯзини таништирганидан сӯнг тезда 1 нафар сапёр жуда зарур бӯлаётганини айтди. Сабаби, операция давомида шу атрофга яқин бӯлган Гулбахор номли яшиллик майдонида (ҳарбийлар «зёлёнка» дейишарди) душман карвонининг қурол-яроқ ташийдиган сӯқмоғи бор эканлиги маълум бӯлиб, уни миналаштириш топшириғи бӯлган экан. Мендан бошқа сапёр йӯқлиги боис келганларнинг каттаси жанговор ҳолатдаги мина билан ишлаб кӯрган-кӯрмаганимни сӯрашди. Ишончли жавоб берганимдан сӯнг зарур воситаларни олиб йӯлга отландик. Тӯғрисини айтиш керак, 2 соатлик йӯлда кӯнглимда сал нотинчлик пайдо бӯлгани рост. Сабаби, «охота-мина» деб номланган ушбу мосламани жанговор ҳолатга келтирилганидан сӯнг 7 секунд оралиғида 25 метргача қочиб улгуриш зарур, акс ҳолда оёқнинг ерга тегиб тебраниши оқибатида портлаш содир бӯлади.

Хуллас, уни ӯрнатиб пастга қайттик. Бироздан топшириққа кетган бошқа сафдошларим ҳам қайтиб келишди. Эртасига эрталаб умумий йиғин эълон қилинди. Барчамиз ҳайрон бӯлиб йиғилдик. Кеча келган 3 та ҳарбийнинг бири, капитан унвонидаги зобит ӯзини Руслан Аушов деб таништириб, бизлар биргаликда ӯрнатган мина туфайли йирик карвон талофатга учраганини маълум этди. Кутмаган ҳолда мени ӯртага чақириб, «Мардлиги учун» («За отвагу») медалини топширди. Бу менинг олган биринчи мукофот бӯлди.

«Сапёр бир марта адашади» деганларидек мутахассислигимиз жуда эҳтиёткорлик ва сезгирликни талаб қиларди. Шу боисдан икки йиллик хизмат давомида бир қанча хатарли ва хаяжонли дақиқаларни бошимиздан кечирдик. Жами бўлиб 12 та ҳарбий операцияда иштирок этдим. Улар орасида энг эсда қоладигани 1987 йили Покистон билан чегарадош Алихел провинциясидаги армия миқёсида ӯтказилган операция бӯлди. Топшириқка кӯра, сапёрлар ва махсус кучлар (спецназ)дан ташкил топган гуруҳ ҳарбийлар ӯтадиган йӯлни минадан тозалашимиз керак эди. Биз тӯрт кун давомида 4 чақиримдан ортиғироқ ҳудуддаги миналарни катта қийинчилик билан зарарсизлантирдик. Сабаби, уларнинг айримлари занжир усулида бир-бирига уланган бӯлиб, сал нотӯғри ҳаракат портлашга олиб келарди.

Ҳеч қандай кӯнгилсиз воқеа, талофатларсиз орқага қайтдик. Ҳамма биринчи кетаётган сапёрнинг текшириб, қадам босган жойидан, фақат унинг оёқ изидан қадам ташлаб келмоқдамиз. Мен учинчи бӯлиб келаётгандим. Батальон жойлашган ҳудудгача бир ёки бир ярим чақирим қолди. Ҳаттоки, алоқа антенналари аниқ кӯриниб бошлади. Бундан гуруҳдагилар анча эркинлашиб бошлаган кӯринади. Сабаби, мендан кейин келаётганлардан бирининг биз ташлаётган издан юрмай, четга чиққанини англагандек бӯлдим. Шу боисдан гуруҳ раҳбари сифатида қаторга қайтишини айтиш учун орқага қараётганим, гумбурлаган овоз эшитилиб, атрофга учиб кетаётганимни англаб қолдим. Ундан уёғи эсимда йӯқ.

Кейин билганим мендан сӯнгги келаётганлардан бири издан чиқиб кетиб минага дуч келибди, натижада орқамизда келаётган 18 киши шу жойда вафот этган экан. Мен бошимдан ва қӯлимдан оғир жароҳатланиб, контузия олдим. Дастлаб ҳарбий госпиталь, кейинчалик Жалoлoбoд, Кoбул, Тошкент шаҳарларидаги госпитальда ётиб соғлигим тикланди. Ундан кейин яна Афғонистонга қайтиб бордим, тӯрт кунлик операциядаги хизматимиз учун менга «Қизил юлдуз» орденини беришди. 1987 йил октябрда эса ҳарбий бурчимиз ӯтаб қайтдим. Р.Торeев ҳарбийликдан сӯнг 1988 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Қӯриқлаш хизматида илк фаолиятини бошлайди. 1990-1992 йилларда Тошкент шаҳридаги милиция ӯрта мактабини тугатиб келганидан сўнг вазирликнинг Жиноят қидирув бӯлимига ӯтказилади. 1995-2000 йилларда ИИВ Академиясининг сиртқи бӯлимини тамомлаб, 2001 йил майор унвонида истеъфога чиққунга қадар ушбу бўлимда оператив вакил бўлиб хизмат қилади.

 

Азамат ПИРНИЯЗОВ,

Ўз мухбиримиз

Қорақалпоғистон Республикаси.

 



Doʻstlaringiz bilan ulashing

26 Jul 10:19
 
33
0
qalampir.uz

Ukraina o‘z raketalarini yaratishga yaqinlashmoqda – Zelenskiy

 Ukraina uzoq masofali raketalarini yaratish va ishlab chiqarishda muvaffaqiyatga erishmoqda. Bu haqda mamlakat Prezidenti Vladimir Zelenskiy ma’lum qildi. "Raketa dasturimiz yaxshi dinamikaga ega. Bu qiyin vazifa bo‘lsa-da, asta-sekin o‘z raketalarimizdan foydalanish qobiliyatiga yaqinlashmoqdamiz", deydi Vladimir Zelenskiy. Uning so‘zlariga ko‘ra, Ukraina hamkorlardan yordam olish bilan bir qatorda, “barcha vositalar va bor kuchi bilan Rossiya qo‘shin

26 Jul 10:19
 
37
0
qalampir.uz

Lukashenko va Putin Valaam orolida uchrashdi

Belarus fuqarosi Aleksandr Lukashenko Rossiya Prezidenti Vladimir Putin bilan Kareliyadagi Valaam orolida (Ladoga ko‘li) uchrashdi. Bu haqda “BelTA” xabar berdi. Lukashenko hozirda Rossiyada amaliy tashrif bilan bo‘lib turibdi. Vladimir Putin bilan turli formatdagi muzokaralar rejalashtirilgan. Qayd etilishicha, Putin va Lukashenko Belarus-Rossiya munosabatlarini rivojlantirishning dolzarb masalalari, ittifoq loyihalarini ilgari surish, mintaqaviy xavfsizlik mavzulari

26 Jul 10:19
 
51
0
qalampir.uz

Rossiya Harbiy-havo kuchlariga yangi qo‘mondon tayinlandi

Rossiya harbiy-havo kuchlarining yangi qo‘mondoni etib avvalroq Rossiya uzoq masofali aviatsiyasiga qo‘mondonlik qilgan general-leytenant Sergey Kobilash tayinlandi. Bu haqda kecha, 24 iyul kuni Rossiya Mudofaa vazirligi xabar berdi. Kobilash 1965 yilda Odessada tug‘ilgan. Yeysk oliy harbiy aviatsiya uchuvchilar maktabini, Gagarin nomidagi Harbiy-havo kuchlari akademiyasini va Rossiya Qurolli kuchlari Bosh shtabining Harbiy akademiyasini tamomlagan. 2023 yil yanvar oyida Ukraina Xa

26 Jul 10:21
 
36
0
xs.uz

Folklend orollari yaqinida kema choʻkib ketdi. Qurbonlar bor

Folklend orollari yaqinida Norvegiyaning 'Argos Georgia' baliqchi kemasi choʻkib ketishi oqibatida uch nafar Rossiya fuqarosi halok boʻldi. Bu haqda 'RIA Novosti' agentligiga Rossiya tashqi ishlar vazirligi matbuot kotibi Mariya Zaxarova maʼlum qildi.'Folklend qirgʻoq qoʻriqlash xizmati va kema egasining maʼlumotlariga koʻra, bortda sakkiz nafar rossiyalik boʻlgan. Ulardan toʻrt nafari omon qolgan, uch nafari halok boʻlgan, bir nafari bedarak yoʻqolganlar roʻyxatiga kiritilgan', ' de