Кун тарихи
БМТ Бош Ассамблеясининг 2001 йил 7 сентябрдаги тегишли резолюциясига кўра, 21 сентябрь – Халқаро тинчлик куни деб эълон қилинган. Ушбу сана ҳар йили жаҳон миқёсида кенг нишонлаб келинмоқда.
Шу куни дунёдаги барча халқлар ва давлатларга ўт очиш ва зўравонликни тўхтатиш, кун давомида қуролли ҳаракатларга йўл қўймаслик, инсонларга тинчлик ва барқарорликнинг аҳамиятини турли маърифий тадбирлар воситасида тушунтириш тавсия этилади.
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш 2020 йил май ойида Иккинчи жаҳон уруши тугашининг 75 йиллиги муносабати билан йўллаган мурожаатида шундай деган эди: “Иккинчи жаҳон уруши тугашининг 75 йиллиги нишонланиши асносида, келинг, 1945 йил сабоқларини эслайлик ҳамда саъй-ҳаракатларимизни пандемияга барҳам ва барча учун тинчлик-осойишталик, хавфсизлик ва қадр-қиммат улуғланадиган келажак барпо этиш мақсадлари йўлида бирлаштирайлик”.
Яқин ўтмиш тарихига бир назар ташласак, Афғонистонда бошланган нотинчлик ва уруш ҳаракатлари 40 йилдан ортиқроқ давом этди. Ҳалигача бу юртдан уруш таҳликаси кетгани йўқ. 1992-1997 йиллар давомида юз берган Тожикистондаги фуқаролар уруши 160 мингдан ортиқ кишини ҳаётдан олиб кетди. Ироқ, Сурия, Ливиядаги урушлар, Тоғли Қорабоғ теварагидаги юзага келган келишмовчиликлар ва низолар, Ўш, Фарғона, Паркент, Бўка, 1991 йилнинг декабрида Наманганда юз берган тартибсизликлар, 2001 йил 11 сентябрь АҚШдаги террорчилик ҳаракатлари натижасида 2977 киши ҳалок бўлган ва яна 24 киши бедарак йўқолган, 2005 йил май ойидаги Андижон воқеалари, 2010 йил июндаги Ўш фожиаси, қўшни Қозоғистондаги нотинчликлар, юртимизда яқинда руй берган воқеалар, бугунги кундаги Украина ва Россия ўртасидаги ҳамда Яқин Шарқдаги қуролли тўқнашувлар ва ҳоказо.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити: Ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик” мақоласида таъкидлаганидек “Тинчлик, хавфсизлик ва барқарор тараққиётга хавф туғдираётган, ҳар қайси мамлакатга раҳна соладиган таҳдид ва хатарларга қарши умумий саъй-ҳаракат ва имкониятларни бирлаштириш ва сафарбар этиш барчамиз учун бирдек манфаатлидир”.
Донишмандларимиз юрти тинчнинг ўзи тинч, деб бежиз айтмаган. Тинчлик-осойишталик ҳукм сурган жойда, юксалиш ва тараққиёт бўлади, юрт гуллаб-яшнайди, фуқароларнинг турмуши фаровонлашади.
Дарҳақиқат, ТИНЧЛИК – бебаҳо неъмат, уни асраш, унинг келажакка безавол етишига ҳиссадор бўлиш ҳар биримизнинг инсоний вазифамиздир.
Rossiya Ukrainaning yana bir qishlogʻini egalladi
Rossiya-Ukraina urushiga 976 kun toʻldi. Ukrainaning Xerson port shahrida yashovchi keksa erkak uning ustiga uchuvchisiz samolyotdan portlovchi moddalar tashlanganidan soʻng halok boʻlgan, yana bir kishi artilleriyadan oʻqqa tutilganini yozgan gubernator Aleksandr Prokudin.Rossiya Mudofaa vazirligi havo hujumidan mudofaa boʻlinmalari chegaradagi Belgorod viloyati hamda Bryansk, Voronej va Kursk viloyatlarini nishonga olgan 21 ta Ukraina dronlarini bir kechada yoʻq qilganini maʼlum qildi.R
Isroil “Hizbulloh”ning yana bir yetakchisini yoʻq qilganini maʼlum qildi
Isroil mudofaa kuchlari 'Hizbulloh' harakatining Bayrutdagi shtab-kvartirasi qoʻmondonlaridan biri yoʻq qilinganini maʼlum qildi.Manbaga koʻra, 'Hizbulloh' shtab-kvartirasi qoʻmondoni Suhayl Husayn Husayniy havo kuchlari tomonidan berilgan aniq zarbada halok boʻlgan. U Erondan logistika va qurol-yarogʻ yetkazib berish hamda harakat boʻlinmalari oʻrtasida qurol taqsimoti uchun masʼul boʻlgan.Avvalroq, Isroil Bayrutdagi 'Hizbulloh' razvedka boshqarmasiga tegishli nishonlarga zarba berga
Donald Tramp qayta saylansa Rossiya va Xitoyni ajratishga vaʼda berdi
Respublikachilar partiyasidan AQSH prezidentligiga nomzod Donald Tramp boʻlajak saylovlarda gʻalaba qozonsa, Rossiya va Xitoyni 'ajratish'ga vaʼda berdi. Bu haqda u jurnalist Taker Karlsonga bergan intervyusida aytib oʻtdi.'Bayden ularni [Rossiya va Xitoyni] birlashtirdi. Bu uyat', ' dedi AQSHning sobiq rahbari.Siyosatchi Moskva va Pekinni ajratishga toʻgʻri kelishini aytdi va muvaffaqiyatga erishishiga vaʼda berdi.Avvalroq, Tramp Rossiya bilan aloqalar boʻyicha oʻziga qoʻyilgan ayblov
Isroil 24 soat ichida “Hizbulloh” va HAMASning 200 ta nishoniga zarba berdi
Isroil mudofaa kuchlari 24 soat ichida 'Hizbulloh' va HAMAS harakatlarining Livan va Gʻazo sektoridagi 200 dan ortiq nishonlariga zarbalar bergan. Bu haqda yahudiy davlati qurolli kuchlari matbuot xizmati xabar tarqatdi.'Isroil harbiy-havo kuchlari oʻtgan kun davomida Gʻazo sektoridagi HAMAS va Livan janubidagi 'Hizbulloh'ga tegishli 200 dan ortiq terror nishonlariga, jumladan, qoʻmondonlik va nazorat markazlari, uchirish maydonchalari va terrorchilar infratuzilmasiga zarba berdi', ' deyilad