Франсиянинг “ТФ1” канали Ўзбекистон байроғи ва ўзбекистонлик футбол мухлислари ҳақида кўрсатув тайёрлади

Фото: Архив сурат

Қатар. Доҳа. “974 Стадиум” стадиони. 2022-йилги жаҳон чемпионати доирасида Франсия – Дания учрашуви бўлиб ўтмоқда. Ўйиннинг 86-дақиқаси. Ҳисоб 1-1. Ҳар икки жамоага ҳам ғалаба сув ва ҳаводек зарур. Айни шу дақиқада Франсия терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе Дания дарвозасига тўп киритди. Бу ғалаба голи еди ва Мбаппе уни Ўзбекистон байроғи фонида нишонлади.

Еʼтиборлиси шундаки, шу куни учрашувни стадионнинг ўзида қарийб 42 860 нафар, телевизор қаршисида еса миллионлаб мухлислар томоша қилишаётган еди. Мбаппенинг голини бирга нишонлаган мухлислар, табиийки, Ўзбекистон байроғига еʼтибор қаратишди. Шунингдек, Килиан байроғимиз фонида тушган суратини 75,2 миллион нафар кузатувчиси бўлган инстаграмдаги саҳифасига жойлаштирди. Бу воқеадан кейин Ўзбекистон, унинг аҳолиси, футбол мухлислари ва байроғига қизиқиш янада ортди. Хусусан, айнан Мбаппе ва байроқ воқеасидан кейин Франсиянинг енг машҳур каналларидан бири ҳисобланган “ТФ1” ўзбекистонлик футбол мухлислари ва байроғимиз ҳақида махсус репортаж тайёрлади. Репортажда Франсиялик журналист Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи Абдураҳмон Фозилов билан бирга томошабинларга ўзбекистонлик футбол ишқибозлари, байроғимиз ва бошқа жиҳатлар ҳақида маʼлумот берди.

Маʼлумот учун, “ТФ1” қисқартмаси билан машҳур бўлган ва одатда Ла Уне номи билан аталадиган “Френч Телевисион 1” биринчи ва енг қадимги франсуз миллий телеканали ҳисобланади. У томошабинлар сони бўйича Франсия ва ҳатто Европада юқори ўринларда туради.

Шу ўринда қайд етиш жоизки, Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш мақсадида Қатарга ўл олган делегатсиямиз аʼзоси Абдураҳмон Фозилов Мбаппени Ўзбекистон байроғи билан “учраштирган”.

Айни дамда мазкур делегатсия Туризм ва маданий мерос вазирлиги қўллаб-қувватлаши остида Қатарда миллионлаб мухлислар олдида юртимизни янада кўпроқ танитиш мақсадида тарғибот ишларини давом еттиришмоқда.

Таʼкидлаш лозимки, нуфузли халқаро мусобақалардан тарғибот, реклама майдони сифатида фойдаланиш халқаро тажрибада кўп бора кузатилади. Айни дамда ҳам енг томошабоп спорт турлари — футбол, бокс, теннис, УФС ва бошқалар, албатта, турли тарғиботларсиз, рекламаларсиз ўтмайди. Негаки миллионлаб мухлисларни бир жойга тўплаган турнир тарғибот учун енг самарали майдонлардан бири ҳисобланади.