Россиянинг йирик маиший техника дўконларидан бири хакерлар ҳужумига учради

Фото: Архив сурат

Россия Федератсияси ва Қозоғистон Республикаларида ўз фаолиятини олиб бораётган «ДНС (днс-шоп .ру)” маиший техника дўконларининг 16.5 миллиондан ортиқ маʼлумотлари хакерлар томонидан қўлга киритилган.

Кибержиноятчилар 150 444 нафар (149 408 нафари Россия Федератсияси,1036 нафари Қозоғистон Республикаси фуқаролари) ишчи ва хизматчилар маʼлумотларини очиқ интернет тармоқларида еʼлон қилганлар.

Ошкор етилган маʼлумотларда ишчиларнинг исм-шарифи, иш ва шахсий телефон рақамлари, електрон почта ва уй манзиллари шунингдек, иш жойлари кўрсатиб ўтилган.