“Ҳавотоғ”да соғломлаштириш маркази иш бошлади

Фото: Халқ сўзи

Жиззах вилояти Янгиобод тумани “Ҳавотоғ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 82 ўринга мўлжалланган меҳмонхона ва соғломлаштириш маркази қурилиб фойдаланишга топширилди.

— Тадбиркорларга берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиб юртимизнинг енг чекка қишлоқларида ҳам мана шундай сўлим масканлар барпо қилинаётгани туризм соҳасини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб етмоқда,— дейди “Ҳайр Ҳавотогʼ» масʼулияти чекланган жамият раҳбари, тадбиркор Муҳаммадхайрулло Қаюмжонов. — Ҳавотоғнинг жозибадорлиги, ҳавонинг мусаффолиги, бу ердан табиий ҳолда чиқадиган маʼданли сувнинг шифобахшлиги мана шундай замонавий марказни очишга ундади. Шу орқали 50 та иш ўрни яратилди.

Марказнинг тақдимот маросими иштирокчилари бу ерда амалга ошириладиган янги лойиҳа билан ҳам таништирилди. Гап шундаки, 2023-йилнинг бошида “Ҳайр Ҳавотогʼ» МЧЖ томонидан лойиҳа қиймати 1,5 миллион АҚШ долларлик минерал сув ишлаб чиқариш заводи қурилиши бошланади. Лойиҳа қуввати ойига бир ва ярим литрлик 180 минг дона шифобахш минерал сув ишлаб чиқаришни ўз ичига олади.

Толибжон ЕРГАШЕВ, “Халқ сўзи”.