“Зарафшон ойна”сининг жозибаси

Фото: Халқ сўзи

Қизилқум ҳақида сўз кетса, унинг бағрида Менделеев даврий жадвалидаги барча елементлар жамлангани, албатта, тилга олинади. Бироқ мазкур бой хомашё ресурсларидан яқин-яқинларгача фақат олтин ва урангина қазиб олиниб, оддий қум, тош ва тупроқдан ҳам мамлакатимиз иқтисодиёти учун муҳим маҳсулот ишлаб чиқариш қизилқумликларнинг етти ухлаб тушига кирмаган бўлса, ажаб емас. Хусусан, ҳудуднинг ойна ишлаб чиқаришдаги асосий хомашё – кварс қуми, оҳактош ва доломитга бойлиги Зарафшон шаҳрида истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга туртки берди.

— Давлатимиз раҳбари 2018-йилда Навоий вилоятига ташрифи чоғида ойна ишлаб чиқаришни ўлга қўйиш, бунда корхонани замонавий ускуналар билан жиҳозлаш вазифаларини белгилаган еди, — дейди “Зарафшон ойна” МЧЖ таʼсисчиси Баҳодир Юсупов. — Шу асосда 250 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ўналтирилиб, Германия, Франсия ва Италия давлатларидан енг сўнгги авлод ускуналар келтирилди. Натижада хомашё қазиб олишдан тортиб, тайёр маҳсулот ҳолига келтиришгача бўлган сикл ўзлаштирилиб, М0, М1 маркали ойна ишлаб чиқарилмоқда. Шуни алоҳида таʼкидлаш жоиз, ушбу маркадаги маҳсулотни ҳамма завод ҳам ишлаб чиқара олмайди. Улар саноқлигина, ўшалар сафида еканлигимиз бизни қувонтиради. Маҳсулотимиз сифатига яна бир далил шуки, бугунги кунда қувватимиз йилига 12 миллион метр квадрат бўлгани ҳолда Европа мамлакатларидан 18 миллион метр квадратга талабгор бор. Лекин биз ички бозор талабидан келиб чиқиб, ишлаб чиқарган маҳсулотимизнинг 50 фоизини импорт ўрнини босишга ўналтирмоқчимиз.

Корхонада шиша ишлаб чиқариш жараёни, еритиш, қолиплаш, совутиш технологик линияларига ўрнатилган назорат ҳамда бошқарув тизими тўлиқ автоматлаштирилган. Шунга қарамай, унинг кон ва сехларидан 700 нафар зарафшонликлар иш ўринларига ега бўлишди.

— Мана шу корхона жойлашган ҳудуд 30 гектарлик ташландиқ ер еди, — дейди Зарафшон шаҳридаги “Тинчлик” МФЙ раиси Акбар Жўраев. — Бандлиги таʼминланганларнинг ярмидан кўпини ёшлар, маҳалламизнинг ишсиз аёллари ташкил етади.

Заводнинг ижтимоий аҳамиятига тўхталадиган бўлсак, унинг ишга туширилиши туфайли кўплаб ёшларнингбандлиги таʼминланди. Германия, Япония ва Италиядан келган мутахассислар олти ой мобайнида бу ёшларнинг малака ва кўникмаларини оширишларига ёрдамлашдилар.

— Корхонамизда хомашёдан тортиб то тайёр маҳсулот олингунгача бўлган барча жараён 24 соат давомида сифат лабораторияси назорати остида бўлади, — дейди корхона технологи Улуғбек Норқулов. — Ишлаб чиқараётган маҳсулотларимизнинг махаллийлаштириш даражаси 99 фоизни ташкил етади. Айни кунларда мавжуд қувватларимиз йилига 40 миллион АҚШ долларига тенг маҳсулот ишлаб чиқариш имконини бериб, шунинг 20 миллион долларлик ҳажми експортга ўналтирилади.

“Зарафшон ойна”да ички коммуникатсиялар тайёр маҳсулотни бевосита омбордан темир ўл ҳамда автотранспорт воситалари орқали истеʼмолчиларга етказиб бериш имкониятига ега. Ойна каби нозик маҳсулот бозорида бу муҳим аҳамият касб етади.

Бир сўз билан айтганда, ушбу корхона нафақат мамлакатимиз ёки минтақа, балки Европа бозорида ҳам ўз рақобатбардошлиги билан бирга жозибадор таклифлари орқали истеʼмолчилар еʼтиборини тобора тортмоқда.

Темур ЕШБОЕВ, “Халқ сўзи”.