сўнги янгиликлар
Бухорога 20 та янги автобус олиб келинди
Хусусан, вилоятда ўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субектлари томонидан ҳаракат таркибини янгилаган ҳолда ўловчиларга қулай ва хавфсиз хизмат кўрсатишни ташкил етиш масаласига алоҳида еʼтибор қаратилмоқда.
Янгиликни кўриш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 16-февралдаги “Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-59-сонли Қарорида белгиланган вазифалар ижросини таʼминлаш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.
Хусусан, вилоятда ўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субектлари томонидан ҳаракат таркибини янгилаган ҳолда ўловчиларга қулай ва хавфсиз хизмат кўрсатишни ташкил етиш масаласига алоҳида еʼтибор қаратилмоқда.
Айни шу мақсадда “Прогресс мега транс” МЧЖ томонидан Хитойнинг “Зҳонгтонг Бус” компаниясида ишлаб чиқарилган 20 дона автобус сотиб олинди. Ушбу автобуслар Бухоро шаҳар жамоат транспортининг янги ўналишлар тармоғида тасарруф етилиши режалаштирилган.
изоҳлар
БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларини рўёбга чиқаришда парламентлар фаоллик кўрсатмоқда
БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларини рўёбга чиқаришда парламентлар фаоллик кўрсатмоқда
Янгиликни кўриш
– Бундан икки йил олдин Бухорода ўтказилган илк форумда муҳим ташаббуслар илгари сурилиши билан бир қаторда ўтган даврда уларни ҳаётга татбиқ етиш, парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича сезиларли ишлар амалга оширилди. Муҳими, парламентлар БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларини рўёбга чиқаришда фаоллик кўрсатаётир. Бугунги иккинчи глобал форум иштирокчилари ўз фаолиятлари давомида амалга ошираётган ишлари ҳақида маълумотлар бериш билан бирга ўзаро тажриба алмашиш имконига ега бўлди. Таълим тизими самарадорлигини ошириш, айниқса, инклюзив таълимга еътибор, камбағалликка барҳам бериш бўйича муҳим фикр-мулоҳазалар билдирилди. Буларни амалга ошириш одамлар манфаатига хизмат қилади. Мана шундай хайрли мақсадларни биз ҳам қўллаб-қувватлаймиз. Таълим ривожида нанотехнологиялардан кенгроқ фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
изоҳлар
Сирдарёда божхоначилар пиротехника воситалари навбатдаги ноқонуний айланмасига чек қўйишди
Сирдарёда божхоначилар пиротехника воситалари навбатдаги ноқонуний айланмасига чек қўйишди
Янгиликни кўриш
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси тезкор тузилмалари томонидан давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар идоралари билан ҳамкорликда Сайхунобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда аввалдан кузатувга олинган шахс бошқарувидаги “Исузу” юк автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, автомашина юкхонасидаги банан қутилари орасига 8 қути пиротехника воситалари яширилганини фош бўлди.
Хорижда ишлаб чиқарилган ва ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 3 турдаги 201 минг донадан ортиқ салют ва петардаларнинг умумий қиймати 123 млн сўмни ташкил қилмоқда.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
изоҳлар
Айрим россияликлар Янги йилни Ўзбекистонда нишонлашмоқчи
Айрим россияликлар Янги йилни Ўзбекистонда нишонлашмоқчи
Янгиликни кўриш"Тинькофф Путешествия" тадқиқоти натижалари шуни кўрсатдики, Янги йил байрамларида МДҲ бўйлаб саёҳат қилишни режалаштираётган россияликларнинг аксарияти Ўзбекистонга боришни режалаштирмоқда.
Янги йил саёҳатлари учун яқин хориж йўналишлари орасида Ўзбекистон энг оммабоп: 1 январдан 8 январгача бўлган саналар учун сотиб олинган чипталарнинг 25 фоизи ушбу мамлакат ҳиссасига тўғри келади.
МДҲ давлатларига саёҳат қилишни хоҳловчиларнинг яна 22 фоизи Арманистонга чипта сотиб олган. Озарбайжон машҳурлик бўйича учинчи ўринда (13 фоиз).
изоҳлар
Дунё воқеалари қисқа сатрларда: "Нетаньяху даври" тугаши башорат қилинди. Жанубий Кореянинг машҳур мусиқачилари армияга отланди. Беларусда бойлик солиғи жорий этилди
Дунё воқеалари қисқа сатрларда: "Нетаньяху даври" тугаши башорат қилинди. Жанубий Кореянинг машҳур мусиқачилари армияга отланди. Беларусда бойлик солиғи жорий этилди
Янгиликни кўриш🔻 ҲАМАС қўшинларини шай ҳолатга келтирди. Узайтирилган сулҳ бугун эрталаб соат 7:00 да тугади. Томонлар янги узайтириш бўйича келиша олгани ҳақида хабар бўлмади. Навбатдаги гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокаралар давом этар экан, ҳарбий ҳаракатлардаги оператив пауза давом этиши айтилмоқда.
🔻 Ноқулай об-ҳаво туфайли Внуково, Домодедово ва Шереметевода камида рейслар кечиктирилган ва 6 таси бекор қилинган.
🔻 Қозоғистон парламентининг қуйи палатаси мактаб ўқувчиларига дарс вақтида телефондан фойдаланишни тақиқловчи қонунни қабул қилди. Шунга ўхшаш қонун лойиҳаси ҳозир Россияда кўриб чиқилмоқда.
🔻 Қатарга расмий ташриф билан келган Германия президенти Франк-Валтер Штайнмайер "Ҳамад" аэропортида кутиб олинмади. Дипломатлар уни олиб кетишлари учун президент тахминан 30 дақиқа кутишига тўғри келган.
🔻 Байден Си Цзинпинни таниқли хитойлик сиёсатчи Денг Сяопин билан чалкаштириб юборди. Аввалроқ Байден АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампни адашиб конгрессмен деб атаган эди.
🔻 АҚШнинг собиқ давлат котиби Генри Киссинжер 100 ёшида вафот этди. Американинг буюк давлат арбобларидан бири - доктор Киссинжер ақлли ва айёр, муносабатлар ўрнатишга уста бўлган дипломатиянинг ҳақиқий афсонаси эди. Г.Киссинжер Низомий Ганжавий номидаги халқаро марказнинг фахрий аъзоси бўлган ва Марказнинг махсус олтин медали билан тақдирланган.
🔻 Германия полицияси келиб чиқиши афғон бўлган 15 ёшли ўсмир ва 16 ёшли Россия фуқаросини Кёльнда теракт тайёрлаганликда гумон қилиб, ҳибсга олди.
🔻 Франция меҳнат, тўлиқ бандлик ва интеграция вазири Оливье Дюсо қариндош-уруғчилик ҳолати бўйича, тендер коррупциясида айбланмоқда, у 10 ойлик шартли қамоқ ва 15 минг евро миқдорида жаримага тортилиши мумкин.
🔻 Украина аҳолисининг президент Владимир Зеленскийга ишончи пасайган. Сўровларга кўра, ноябрь ойи ўрталарида президент Зеленскийга бўлган ишонч 32 фоизга тушиб кетган, бу Залужнийнинг (70 фоиз) ярмини ташкил этади. Украина разведкаси раҳбари Кирилл Будановнинг рейтинги ҳам президентдан юқори (45 фоиз).
🔻 Россия Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилотига аъзо давлатларнинг 28-конференциясида бўлиб ўтган овоз бериш натижаларига кўра, Россия Кимёвий Қуролларни тақиқлаш ташкилоти кенгашидаги ўрнини йўқотган. Литва, Польша ва Украина Шарқий Европа гуруҳидан ташкилот Ижроия кенгашидаги ўринларни олган.
🔻 Беларусда прогрессив солиққа тортиш тизими жорий этилди. Энди "бойлик солиғи" тахминан 8-9 минг кишига таъсир қилади. Шунингдек, йилига 25 миллион рублдан ортиқ фойда олишда даромад солиғи ставкаларини 25 фоизга ошириш ниятида. Ҳозирда бу солиқ 20 фоизни ташкил этади.
🔻 Бош вазир Бенямин Нетаньяху бошчилигидаги ҳозирги Исроил ҳукумати Яқин Шарқдаги можаро тугаганидан кейин ўз аҳамиятини йўқотади. Бу фикрни Исроил ташқи ишлар вазирлигининг собиқ раҳбари Ципи Ливни билдирди. Ҳозирги ҳукумат Исроилга хавфсизликни таъминламаган, фақат "шиорлар ва бўлиниш" билан шуғулланган. "7 октябрдаги даҳшатли воқеалар барчамиз бир қайиқда эканлигимизни кўрсатди: яҳудийлар, друзлар, бадавийлар, исроиллик араблар. Бу келажакда мустақил Исроил давлати учун янги умумий асос топиш имкониятини бериши мумкин. Бунинг учун биз фаластинликлар билан икки давлат ечими шаклида сулҳ тузишимиз керак", дея қўшимча қилди Ливни.
🔻 Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ) Ташқи ишлар вазирларининг Македония пойтахти Скопедаги йиғилишига келди. АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен йиғилишни Лавров келишидан олдин тарк этган.
🔻 Миллионлаб қизларнинг севимли мусиқачилари армияга отланмоқда. BTS кей-поп гуруҳининг қолган тўрт нафар аъзоси йил охиригача Жанубий Корея армиясида хизмат қила бошлайди. Жамоанинг яна уч нафар аъзоси аллақачон ҳарбий хизматни ўтамоқда.
Г.Холдорова тайёрлади.
изоҳлар
Тошкент метрополитенининг “Халқлар дўстлиги” бекатида илк маротаба кафтни сканерлаш орқали тўловни амалга ошириш тизими ишга туширилди
Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати маʼлум қилди.
Янгиликни кўриш
Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати маʼлум қилди.
Тошкент метрополитенидан фойдаланганда ўл ҳаққини тўлаш учун банк карталари, транспорт карталари ёки ҚР-кодли чек олишнинг ҳожати қолмаяпти. Ўтиш жойида УЗИНФОКОМнинг — Палм ИД, томирлар тасвирига асосланган идентификатсиялаш янги биометрик лойиҳаси ишга туширилди.
Кафтингизни сканер устига тутасиз ва тизим сизни идентификатсия қилади. Сиздан автоматик тарзда тўлов ечиб олинади. Бунинг учун сиз бир неча дақиқа сарфлаб, дастур орқали ўз шахсий маʼлумотларингизни киритишингиз зарур.
Жамоат транспорти фойдаланувчилари учун мобил илова ҳам ишга туширилган. Мобил илова орқали виртуал карта очилиб, пул маблағи билан тўлдирилади. Шундан сўнг тўлов учун кафтингиз кифоя қилиб, ҳеч қандай интернетсиз, карта ёки, ҚР-кодли чекларсиз тўловни амалга ошира оласиз.
изоҳлар
Сурхондарёда тадбиркорлик субекти томонидан табиатга 52 миллион сўмдан ортиқ зарар етказилди
Сурхондарё вилояти Екология бошқармаси томонидан “Сангардак Тош” МЧЖда тегишли тартибда екологик текширув ўтказилди.
Янгиликни кўриш
Сурхондарё вилояти Екология бошқармаси томонидан “Сангардак Тош” МЧЖда тегишли тартибда екологик текширув ўтказилди.
Текширув давомида “Сангардак Тош” МЧЖга қарашли Сариосиё тумани “Анорзор” маҳалласида жойлашган “Тош саралаш ва майдалаш” сехи томонидан туман ҳудудидан оқиб ўтувчи “Обизаранг” дарёси ёқасидан қум-шағал хомашёси ноқонуний тарзда қазиб келинганлиги аниқланди.
Бу билан Ўзбекистон Республикаси “Ер ости бойликлари тўғрисидаги” Қонуннинг 33-36-40-моддалари, “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 17-18-моддалари, “Ер кодекси”нинг 40-79-90-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 9-июлдаги “Ички бозорни қум-шағал материаллари билан барқарор таʼминлаш бўйича чора тадбирлар тўғрисида”ги 3841-сонли қарори талаблари бузилган.
Ҳолат юзасидан “Сангардак Тош” МЧЖ раҳбари М.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маʼмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 70 прим 1-моддасининг 1-қисмига асосан маʼмурий баённома расмийлаштирилди. Шунингдек, табиатга 52 миллион 260 минг сўм зарар етказилганлиги маʼлум бўлди.
Белгиланган жарима ва табиатга етказилган зарарни ундириш мақсадида тўпланган ҳужжатлар суд органларига тақдим етиш учун тайёрланмоқда.
изоҳлар
ЖССТ Европа минтақавий бюроси: Ҳар уч бемордан бири антибиотиклардан шифокор ретсептисиз фойдаланмоқда
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бактерияларнинг препаратларга чидамли турларини дунё аҳолиси саломатлиги учун ўнта глобал таҳдиддан бири, деб тан олди.
Янгиликни кўриш
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бактерияларнинг препаратларга чидамли турларини дунё аҳолиси саломатлиги учун ўнта глобал таҳдиддан бири, деб тан олди.
Експертлар хулосасига кўра, дори-дармонларга чидамли микроблар ҳар йили жаҳон бўйича 5 миллион инсоннинг ҳаётига зомин бўлади. Уларнинг ярим миллиондан зиёди ЖССТнинг Европа минтақавий бюросига аʼзо 53 давлат ҳиссасига тўғри келмоқда. Бу сафда Марказий Осиё мамлакатлари ҳам бор.
Ана шу жўғрофий кенгликда жойлашган 14 давлатда ўтказилган тадқиқотларнинг тасдиқлашича, бу ҳудудда яшовчи аҳолининг учдан бир қисми антибиотикларни шифокор ретсептисиз қабул қилади.
Дори воситаларидан ўзбошимчалик билан фойдаланиш супербактерияларнинг жадал кўпайиши ва кенг тарқалишига имкон бермоқда. Оқибатда инфексияларни самарали даволаш жараёни қийинлашяпти.
Хавотирли жиҳати, бу ҳолат зудлик билан тартибга солинмаса, 2050-йилга бориб, дориларга чидамли бактериялардан йиллик ўлим кўрсаткичи 10 миллионга етиши мумкин.
Ғарбий Болқон, Кавказ ва Марказий Осиё минтақаларидаги 14 мамлакатни қамраб олган тадқиқотга жалб етилган 8221 нафар респондентнинг ярми ўтган йили антибиотиклардан фойдаланганлигини тан олди. Енг ёмони, уларнинг 33 фоизи антибактериал воситаларни шифокор ретсептисиз сотиб олган. Ҳатто баʼзи мамлакатларда бу кўрсаткич 40 фоиздан юқори.
Иштирокчиларнинг 67 фоизи антибиотиклардан нотўғри фойдаланиш зарарли еканлигидан хабардор. Аммо уларнинг деярли ярми бундай дорилар вирусларга қарши курашда самара беради, деган янглиш хулосада.
— Ушбу ўрганишлар аҳолининг бундай препаратлар ҳақида хабардорлигини янада ошириш қанчалар долзарб еканлигини англатиб турибди, —дейди ЖССТ експерти Робб Батлер. — Қолаверса, минтақамиздаги барча мамлакатларда антибиотикларни шифокор ретсептисиз сотишни тақиқлашга доир қонун-қоидалар мавжуд. Фақат уларнинг ижросини қатʼий назоратга олиш лозим.
изоҳлар
Биринчи хоним Зироат Мирзиёева халқаро саммитда иштирок етди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг рафиқаси Зироат Мирзиёева Қатарда бўлиб ўтган ХИ Таʼлим бўйича халқаро инноватсион саммитда иштирок етди.
Янгиликни кўриш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг рафиқаси Зироат Мирзиёева Қатарда бўлиб ўтган ХИ Таʼлим бўйича халқаро инноватсион саммитда иштирок етди.
Ушбу йирик анжуман 2011-йилдан буён Қатар Давлати Таʼлим, фан ва ижтимоий тараққиёт фонди (Қатар Фоундатион) раиси шайха Муза бинт Носир ал-Миснад шафелигида ўтказиб келинмоқда. Ундан кўзланган асосий мақсад – сиёсат, тадқиқотлар, етакчилик каби соҳаларда ташаббусларни илгари суриш орқали таʼлимда инноватсион дастурларни яратишдир.
Бу йилги тадбир “Сунʼий интеллект даврида инсон ижодкорлиги” мавзусига бағишланди.
29-ноябр куни саммитнинг асосий тадбирларида юқори даражадаги меҳмонлар, жумладан, хорижий давлатлар вазирлари, таʼлим ва ижтимоий соҳалар експертлари қатнашди.
Бу саммитдаги иштирок сўнгги йилларда жадал ривожланиб бораётган Ўзбекистон билан Қатар ўртасидаги ҳамкорликнинг яна бир ифодаси бўлди.
изоҳлар
Қуддусда теракт содир етилди. Исроил Бош вазири ушбу воқеада ҲАМАСни айблади
Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху пайшанба куни Қуддусдаги теракт ҳамда Ғазо сектори ва Ғарбий Соҳилда содир бўлган воқеалар учун Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатини айблади.
Янгиликни кўриш
Фото: АП
Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху пайшанба куни Қуддусдаги теракт ҳамда Ғазо сектори ва Ғарбий Соҳилда содир бўлган воқеалар учун Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатини айблади.
Пайшанба куни ерталаб икки қуролли террорчи Қуддусга кираверишдаги Гиват Шаул чорраҳасига машинада келиб, автобус бекатида турган тинч аҳолига қарата ўт очди. Ҳужумчилар воқеа жойида зарарсизлантирилган. Исроилнинг 12-телеканалининг шифокорларга таяниб хабар беришича, теракт оқибатида 24 ёшли қиз, 60 ёшли аёл ва 73 ёшли еркак ҳалок бўлган, яна беш киши турли даражадаги тан жароҳати олган.
“ҲАМАСнинг ҳар бир террорчиси Қуддусда, Ғазода, Ғарбий Соҳилда, ҳамма жойда ажал фарзанди”, деди Нетаняху.
Бош вазир, шунингдек, террорчиларни ўқ қилишда ёрдам берган тинч аҳоли ва аскарлардан жуда миннатдор еканлигини билдирди. Нетаняхунинг қўшимча қилишича, у тинч аҳолининг қурол олиб юриши ҳақидаги қонунни кенгайтиришга интилишда давом етади, чунки бу самарали бўлди.
Ушбу айбловга ҲАМАС томонидан муносабат билдирилмади.
изоҳлар
МДҲ иштирокчи давлатлари Ички ишлар вазирлари кенгаши ҳузуридаги Илмий-маслаҳат кенгаши йиғилиши ўтказилди
Шунингдек, мазкур Кенгашнинг 2024-йил учун иш режаси лойиҳаси муҳокама қилинди.
Янгиликни кўриш
Жорий йилнинг 23-ноябр куни Россия Федератсиясининг Москва шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи давлатлари Ички ишлар вазирлари кенгаши ҳузуридаги Илмий-маслаҳат кенгаши навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Арманистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон ички ишлар вазирликлари делегатсиялари, шунингдек, МДҲ Уюшган жиноятчилик ва бошқа хавфли турдаги жиноятларга қарши курашишни мувофиқлаштириш бюроси директори ва вакиллари қатнашди.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги делегатсияси вазирлик Тадқиқот маркази бошлиғи, профессор И.Ю. Фозилов ва Академия бошлиғининг ўринбосари, профессор Р.О. Нигматовлардан иборат таркибда иштирок етишди.
Йиғилишда террористик тавсифдаги жиноятларга қарши курашиш, мигратсия соҳасида жамоатчилик алоқаларини шакллантириш, ахборот хавфсизлигини таʼминлаш борасида давлатлараро ҳамкорликни самарали ўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Илмий-маслаҳат кенгаши томонидан 2023-йилда амалга оширилган ишлар ҳақидаги ҳисобот ешитилди. Шунингдек, мазкур Кенгашнинг 2024-йил учун иш режаси лойиҳаси муҳокама қилинди.
изоҳлар
Декабрь ойи иссиқ келиши маълум қилинди
Декабрь ойи иссиқ келиши маълум қилинди
Янгиликни кўриш"Ўзгидромет" хабарига кўра, декабрь ойи совуқ бўлмайди. Ўртача ойлик ҳарорат меъёрдан юқори, баъзи ҳудудларда меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда.
Шунингдек, ҳаво ҳарорати кечаси 1-6 даражагача совуқ, шимолда 8-13 даражагача совуқ ҳолатлари кузатилади. Декабрь ойи учун бу нормал ҳолат.
Энг иссиқ кунларда ҳаво ҳарорати +15, +18 даражагача, жанубда +20, +22 даражагача кўтарилади.
Декабрь ойи бошланиши қиш учун хос бўлмаган илиқ об-ҳаво билан бошланади. Ойнинг биринчи ҳафтасида Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчиликсиз, қуруқ, ҳаво ҳарорати кечалари +2, +7 даража, кундузлари +13, +18 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. Декабрь ойининг бундай қуруқ ва илиқ бошланиши Ўзбекистонда жуда кам учрайди.
Кейинчалик, ойнинг охиригача, "Ўзгидромет" прогнозига кўра, ҳаво ҳарорати кечалари 5-8 даража илиқдан 3-6 даража совуққача, кундузлари 15-18 даража илиқдан 2-5 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда.